Shamurat Musayev
Шамурат Мусаев (1890 ёки 1891—1973) – Совет Иттифоқи даврида Охунбобоэв номидаги колхоз раҳбари бўлган. 1949-йилда унинг колхози 6 гектар майдонининг ҳар бир гектаридан 71,8 сентнердан пахта ҳосили олиб, 1950-йилда Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган. 1951—1963 йилларда Қорақалпоғистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Олий Кенгашининг 3-, 4- ва 5-чақириқлари депутати бўлган. 1961-йилда Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг фахрий академиги бўлди.
| Шамурат Мусаев | |
|---|---|
| Таваллуди |
1980 |
| Вафоти | 1973 |
| Фуқаролиги | Андоза:Флаг |
| Касби | Охунбобоэв номидаги колхоз раҳбари |
| Мукофотлари | Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, Ленин ордени, „Меҳнатда ўрнак кўрсатганлик учун“ медали |
Ҳаёти ва фаолияти
Шамурат Мусаев 1890 ёки 1891-йилда Туркистон генерал-губернаторлигининг (ҳозирги Қорақалпоғистон, Ўзбекистон) Сирдарё областида туғилган. Болалигидан деҳқончилик билан шуғуллана бошлаган, коллективлаштириш бошланганидан сўнг Чимбой вилоятидаги Охунбобоев номидаги пахтачилик колхозига қўшилган[1].
1937-йилдан Шамурат Мусаев шу колхозда мудир бўлиб ишлай бошлади. Колхоздаги меҳнатлари учун у 1-марта 1948-йилда Ленин ордени билан тақдирланган. 1949-йилда Мусаев ўзи раҳбарлик қилган 6 гектар майдоннинг ҳар гектаридан 71,8 сентнердан пахта йиғиб олди. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1950-йил 13-июндаги "1949-йилда суғориладиган ерларда шоли, пахта ва яшил кенаф пояларидан юқори ҳосил олгани учун" фармони билан Шамурат Мусаевга Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони берилди. 1956-йилдаги фаолияти натижаларига кўра у учинчи Ленин ордени билан тақдирланган.
1951—1963 йилларда Қорақалпоғистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Олий Кенгашининг 3, 4 ва 5-чақириқлари депутати этиб сайланган. 1961-йилда Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг фахрий академиги бўлди. 13 йил олдин пенсия ёшига етган бўлишига қарамай Шамурат Мусаев 1971-йилда нафақага чиқди. Шамурат Мусаэв 1973-йилда вафот этган[1].
Мукофотлари
Шамурат Мусаэв қуйидаги мукофотлар билан тақдирланган[1]:
- "Ўроқ ва Болға" медали (1950-йил 13 июн – № 5109);
- 3 марта Ленин ордени (1949-йил 19-июл; 1950-йил 13-июл – Но 122564; 1957-йил 11-январ);
- "Меҳнатда ўрнак кўрсатганлик учун" медали (1965-йил 1-март);
- Шунингдек, бошқа бир қатор медаллар.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Мусаев Шамурат“ (ру). Герои страны. Қаралди: 2018-йил 15-апрел.