Шандун (хитойча: 山东) — Хитойнинг шарқий қисмидаги провинсия. Шандун орол ва қисман Буюк Хитой текислигида, Хуанхе дарёсининг қуйи қисмида жойлашган. Сариқ денгиз ва унинг Бохайван қўлтиғи сувлари ураб туради. Майдони - 153 минг км². Аҳолиси - 88,4 млн. киши (1999). Маъмурий маркази — Сзинан Шандун Иқлими мўтадил, муссонли иқлим. Дарё кўп, асосий дарёлари — Хуанхе, Вейхе. Кўллардан Дунпинху ва Душанху Буюк канал билан боғланган. Шандун — мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган, муқим индустриал раёни. Кончилик ривожланган: тошкўмир, нефт, темир рудаси, боксит, графит, туз қазиб олинади. Нефтни қайта ишлаш — етакчи саноат тармоғи. Сзинан ва Синдао Шандун ларида йирик қора металлургия заводлари, Синдаода алюминий зди бор. Машинасозлик кўп тармокли: электр жиҳозлари, вагонлар, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқариш, кемасозлик ва бошқа ривожланган. Киме, қоғозселлюлоза, ип газлама, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд.

Шандун — мамлакатнинг муҳим қишлоқ хўжалиги раёни. Асосий экини — буғдой, шунингдек, дуккаклилар, тариқ, шоли, гаолян, маккажўхори, батат, техника экинларидан пахта, ер ёнғоқ, тамаки, каноп экилади. Мевали боғ ва токзорлар бор. Чорвачиликда қорамол, чўчқа, эшак, қўй ва эчки, йилқи боқилади. Паррандачилик ривожланган. Денгиздан балиқ ва денгиз ҳайвонлари овланади. Хуанхе, Сяоцинхе дарёларида, Буюк каналда кема қатнайди. Йирик портлари: Синдао, Янтай, Вейхай, Лункоу ва Шидао. Синдао денгиз курорти бор.

Шандун ҳудудида Луншан неолит даври маданияти буюмлари топилган. Мил. ав. ВИИИ—ИИИ асрларда ҳудуд Си ва Лу подшоҳликлари таркибида бўлган. Шандун — хитойлик файласуфлар Конфуций ва Менсзининг ватани. ХВИИ асрнинг ўрталаридан Хитойнинг Шандун провинсияси.

Манбалар