Shang Yang

Хитой файласуфи Шан Ян(милоддан аввалги 390-338) камбахаллашган аслзода оиладан бўлиб, ҳақиқий исми Гунсун Ян эди. СҲан Ян Вейсалтанати ҳукмдори Вен-хо унинг бириничи вазири файласуф Ли Куй(милоддан аввалги 424-386) нинг қўлида таҳсил олган. Кейинчалик у саройда маслахатчи ва ислохотчи вазифаларида хизмат қилган. Шан Ян легистлар мактабининг вакилларидан эди. Унинг „Шан вилояти ҳукмдорининг китоби“ номли асари бизгача маълум. Син ҳукмдори Сяо Гун(милоддан аввалги 361-388) Шан Ян таълимоти билан қизиқиб, унга давлат ислохотларини ўтказишни ишониб топширади. Бу воқеа қадимий Хитойда янги фалсафий таълимотнинг илк бор хаётга татбиқ этилиши сифатида тарих саҳифаларига битилди ва бу иш катта муваффақиятлар билан амалга оширилди. Шан Ян ўта юксак фаросат сохиби эди. У ўз ислохотлари баъзи гуруҳлар томонидан қаршиликка учрашини аввалдан кўра билди. Шу боис барча шубха ва гумонларнинг олдини олиш, жамоатчиликка давлат қонунларининг кучигат ишонч туйғуларини уйғотиш учун аввалдан махсус фармон чиқарди. Бу ғаройиб фармонда кимда-ким катта ғўлани елкасига ортиб, мамлакат пойтахтининг шимолий дарвозасидан жанубий дарвозасига қадар олиб борса, ўша одамни 10 тилла танга билан мукофотлаш ваъда қилинганди. Ўша вақтларда 10 тилла танга жуда катта бойлик саналарди. Шу туфайли фармонни эшитган фуқоролар ишонишни ҳам, ишонмасликларини ҳам билмай қолдилар. Ҳеч ким бу ишни бажаришга жур’ат этмади. Шунда пойтахтнинг марказий майдонида мукофот 50 тилла танга қилиб белгилангани ҳақида фармойиш ўқиб эшиттирилди. Бир фуқаро бу ишни амалга оширишга розилик билдириб, ғўлани хамманинг кўз ўнгида елкасига орти-да, шаҳарнинг бир буржида иккинчи буржига олиб борди. Ҳукумат вакиллари халойиқ гувоҳлигида 50 тилла тангани санаб, эгасига топширди. Бу тадбир одамларни давлат қонунларига ишонтириш мақсадида атайин ўйлаб топилганди. Буюк хитой файласуфи Шан Ян милоддан аввалги 338-йилда вафот этган.
Манбалар
Ҳаволалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |