Shanidar
Qiyofa
Шанидар — тош даврига оид ғор. Ироқнинг шим.даги Загрос тоғларида жойлашган. Америкалик археолог Р.Солецкий томонидан тадқиқ этилган (1951—65). 5 та маданий қатламдан иборат. Ғорнинг юқори қатламида ҳозирги ва антик даврга оид ашёлар топилган. шаҳрининг энг қуйи қатламидан милоддан 44—48минг йил аввалги, муетъе даврига оид тош қуроллар ва 9 та неандертал одамларининг скелети чиққан. Булардан пастрокда топилган гўдак скелети улардан ҳам қадимийроқ — 60 минг йилга тенг. Ш. горига дастлаб муетъе одамлари тахминан 100 минг йил аввал келиб жойлаша бошлаган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |