Шанкара (тахминан 788, Малабара — 820) — ҳинд илоҳиётчи файласуфи, ҳиндуийлик ислоҳчиси. Барча олдинги ортодоксал (яъни, ведаларни эътироф этувчи) тизимларни умумлаштирган, адвайтаведанта таълимотини ривожлантирган. "Упанишадлар", "Веданта сутра", "Бхагавадгита"га шарҳлар ёзган.