Шанси (山西) — Хитойдаги провинсия. Хуанхе дарёси ўрта оқими ҳавзасида. Майдони 157 минг км². Аҳолиси 31,7 млн. киши (1999). Маъмурий маркази — Тайюан шаҳари. Шанси ҳудуди Шанси платоси ва Лёссли платонинг шарқий қисмида жойлашган. Иқлими мўътадил, муссонли, ўртача температура январда —16° дан (шимолда) —2° гача (жанубда), июлда 20—25°. Йиллик ёғин 400–500 мм. Ғарб ва шим.гарбида чала чўл ўсимликлари ўсади, шарқидаги баландлик минтақаларида аралаш ва кенг баргли ўрмонлар сақланган.

Шанси — Хитойнинг саноати ривожланган провинсияларидан. Кумир, металлургия, машинасозлик, кимё, тўқимачилик, озиқовқат саноатлари ривожланган. Асосий саноат марказлари — Тайюан, Датун ва Янсюан Шансилари. Ҳунармандчиликда металл ва чинни буюмлар ясалади, ипак матолар, гилам тўқилади. Тайюан, Датунда қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Шанси — Хитойнинг қад. деҳқончилик рни. Суғориб деҳқончилик қилинади. Асосий экини — донли экинлар (буғдой, гаолян, маккажўхори, сули ва бошқалар). Техника экинларидан пахта ва зиғир, кунжут, ер ёнғоқ, қанд лавлаги экилади. Чорвачиликда корамол, эшак ва қўй боқилади.

Шанси ҳудудида Яншао маданияти қолдиклари топилган. Мил. ав. ВИИ—В асрларда Сзин подшолиги, мил. ав. В—ИИИ асрларда Чжао ва бошқа бир қанча подшоҳликлар таркибида бўлган. ХИВ асрдан бошлаб ҳозирги номда, ХВИИ асрдан Хитойнинг Шанси провинсияси.