Sharafa
Шарафа — муқарнас тури; муқарнас мужассамоти (равоқли косачалар қаторлари)нинг горизонтал йўналишда чапу рост такрорланишидан ҳосил бўлади. Шрифт косачалар қатори ўзгармаслиги билан бошқа муқарнас турларидан фарқ қилади. Меъморликда биноларнинг девор билан шифти оралиғи, тахмон, меҳроб, минораларнинг тепа қисмини безашда қўлланади. Шрифт ганч, мармар (қозирда гипс, бетон ва бошқалар)дан ишланади. Шрифт мужассамоти акта ёрдамида тўғридантўғри деворга тушириб ўйилади, қуйма усулида тайёрланган Шрифт бўлаклари эса безатиладиган сатҳга ёпиштириб ҳосил қилинади. Шрифт Шарқ (Ўрта Осиё, айниқса, темурийлар даври) меъморлигида юксак тараққий этган. ХХ аср ўрталаридан Ўзбекистон меъморлигида Шрифт қайтадан кенг қўллана бошланди (Ус т а Ширин Муродов, ШрифтҒафуров, Қ.Жалилов ва бошқалар).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |