Шаринган

 Бу (写輪眼 шаринган, „нусхаловчи айланма кўз“) Наруто анимесидаги Учиҳа клани аъзоларида намоён бўладиган такомиллашган геном, яъни, кўз техникаси. Бякуган ва Риннеган билан бир қаторда учта буюк Доужуцу (三大瞳術 Сан Даидоужуцу, „Уч буюк кўз техникаси“) ҳисобланади. Шаринган қобилиятлари хилма-хил бўлгани учун у „Само кўзи“ (японча Тенган, 天眼) деб ҳам номланади. Унинг кучи Кагуя Оуцуцукидан келиб чиққан бўлса-да, у биринчи бўлиб Индра Оуцуцукида уйғонган

Кўриниши

Агар Шаринган активлашса, ко'з шохпардаси қизил тус олади ва қорачиқ атрофида ҳалқасимон жойлашадиган вергулга о'хшаш „Томоэ“ номли белги пайдо бо'лади

Фаоллашиши

Шаринганнинг соҳиби о'зига яқин одамлар одамлар томонидан кучли ҳис-туйг'уларни бошдан кечирганда, унинг мияси ко'з нервларига та'сир қиладиган махсус турдаги чакрани ишлаб чиқаришни бошлайди, натижада, шаринган пайдо бо'лади. Шунинг учун Шаринган "Қалбни акслантирувчи ко'з" деб ҳам аталади. Ко'пинча, „Нафрат ла'нати“ дея номланган Учиҳа кланида бу эмоциялар салбийдир, чунки, у стресс ва жудоликлар билан бог'лиқ. Яқин инсонини ҳимоя қилиш ёки яқин инсони билан яна қайта бирга бо'лиш истаги билан бу ҳиссиётлар ижобий бо'лиши ҳам мумкин

Босқичлари

Дастлаб, Шаринган уйг'онганда унда 1 та Томоэ бо'лади. Нома'лум сабабга ко'ра илк Шаринган пайдо бо'лгандаги Томоэлар миқдори ба'зиларда ко'проқ бо'лади. Мисол учун, анимедаги Итачи, Обито ва Индра дарҳол 2 та Томоэ оладилар, Ҳагоромода эса бирданига 3 та бо'лган. Экстеримал шароитларда ҳиссий о'сиш орқали Шаринган ривожланишда давом этади ва 3 та Томоэ билан чегараланади

Имкониятлари

Шаринганнинг қобилиятлари иккита асосий ё'налишга бо'линади: "О'та сезгир ко'з" (японча Доусацуган 洞察眼) ва "Гипноз ко'зи" (японча Саиминган 催眠眼)

• Шаринганнинг биринчи қобилияти чакра ва унинг оқимини кўриш, рангларини таний олиш ва фарқлаш қобилиятидир. Бу шунингдек, фойдаланувчисига чакра оқимини кўриш орқали ўзи ёки бошқа биров Генжуцу остида эканлигини аниқлашга имкон беради

• Шаринган бирор обектни энг кичик мускул ҳаракатларини ҳам кўра олиш имкониятини беради. Фойдаланувчи юқори тезлик ва идрок равшанлигига эга бўлиб, лаб ёки қўл мускуллари ҳаракатини кузатиш орқали маълумот олиши янада осонлашади. Шаринган жуда қисқа вақт ичида кўп сонли тасвир ва маълумотларни қабул қила олади, шунинг учун ҳам у жуда тез ҳаракатланувчи обектларни ҳам осон кузатиши мумкин. Юқори даражада ривожланган Шаринган ҳаракатланаётган обектни ҳаракат чизиғи ва бурчаги, мускул ҳаракатларига асосланиб унинг ҳаракатларини олдиндан кўра олиши мумкин

• Эҳтимол бу нинзя оламидаги энг машҳур хусусият, кўз билан кўрган ҳар қандай техникани такрорлаш ва ёдлаш қобилияти. Шаринган соҳиби Нин-, Таи-, Генжуцуларнинг ҳар бир турини эслаб қола олади ва бу техникаларни ўзлаштира олади. Бундай кўзларнинг эгаси юқорида айтиб ўтилган иккинчи қобилият орқали ҳатто энг кичик мушак ҳаракатларини ҳам сеза олади ва чакра оқими қаерга ва қанча йўналтирилганлигини била олади. Бу шуни англатадики, фойдаланувчи нафақат техникани мукаммал нусхалаши, балки уларни ўзгартириши ёки ҳатто яхшилаши мумкин. Какаши Ҳатаке Шаринганни бу хусусиятини шунчалик такомиллаштирдики, у бутун дунё бўйлаб „Нусхаловчи Нинзя“ номи билан танилди

• Шаринган эгаси одатда Генжуцу деб аталадиган нарсадан фойдаланиши мумкин. Бу рақибни кўз контакти орқали фикрларига ва ҳаракатларига таъсир қилиш, фалаж қилиш, ухлатиш ёки танасини тўлиқ бўйсундириб ўзи истаган нарсани қилишга мажбур қилиши мумкин. Мисол учун Шаринганни қўшимча 2 та хусусияти бор. Улар: Изанаги — рақибга ҳақиқатни қисқа вақт ичида бузиб кўрсатишга, уни иллюзияга айлантиришга ёрдам беради. Изанами эса рақибни чексиз вақт оралиғига ташлайди

Манба

Наруто.фандом[1]

Wикипедия,Шаринган[2]

  1. ↑ „Шаринган“.
  2. ↑ Жу Гацу Микка. „Шаринган“ (2009-йил 20-сентябр).