Шароле — гўшти учун боқиладиган қорамол зоти. ХВИИИ асрда Франсиянинг Шароле вилоятида маҳаллий зотларни яхшилаш билан яратилган. Ш. зотли қорамоллар йирик, танаси узун, туси сарғишмалларанг, ўта гўштдор, бузоқлари йирик туғилади. Буқаларининг ўртача вазни 1400–1500 кг, сигирлариники 800–1000 кг. Жаҳондаги 70 дан ортиқ мамлакатларда тарқалган. Маҳаллий зотларнинг гўшт маҳсулдорлик сифатларини яхшилашда фойдаланилади.

Ўзбекистонга Ш. зотли буқалар биринчи бор 1970—71 йилларда олиб келинган. Республика наелчилик стясида музлатиб сақланган уруғлари қораола зотли сигирларни уруғлантиришда ишлатилган. Фарғона вилоятининг Бувайда хўжаликлараро бўрдоқичилик корхонасида қораола зотли каммаҳсул сигирларни Ш. зоти билан чатиштиришдан олинган биринчи авлодлари вазни 5—6 ойлигидаёқ 250–260 кг га етган. Саноат усулида чатиштиришда истиқболли зотлардан ҳисобланади.