Шастри, Шастрий Лаъл Баҳодир (1893.2.10, Уттарпрадеш штати, Мўғулсарой — 1966.11.1, Тошкент) — Ҳиндистон давлат ва сиёсат арбоби; Қўшилмаслик ҳаракатида иштирок этгани учун 1921-йилда қамалган; ҳаммаси бўлиб 9 йилни қамоқда ўтказган. Каший (Банорас) университетида таҳсил олган, Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракатининг фаол қатнашчиси. Ҳиндистон Миллий Конгресси (ҲМК)нинг биринчи Бош котиби (1951), УттарПрадеш комитети Бош котиби лавозимига 2 марта сайланган. 1952—56 йиллар Темир йўл ва транспорт, 1958—61 йиллар Савдо ва саноат вазири, 1952-йилда эса Ҳиндистон парламентининг юқори палатаси (Ражя сабҳа)га сайланган. 1961— 63 йилларда Ҳиндистон Ички ишлар вазири; Атом энергияси масалалари бўйича вазир, Режа комиссияси раиси. Жаwаҳарлал Нерунинг вафотидан кейин Ҳиндистоннинг иккинчи Бош вазири, 1964-йил 9 июндан умрининг охиригача шу лавозимда ишлаган. Покистон президенти Муҳаммад Айюб Хон билан бирга Ҳиндистон — Покистон можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш мақсадида тузилган Тошкент декларациясини имзолаган (қаранг Тошкент учрашуви). Тошкентда вафот этган. Жасади Ҳиндистонга олиб борилган. Вафотидан кейин (1966) Ҳиндистоннинг олий мукофоти "Бҳарат ратна" билан тақдирланган. Деҳлида мемориал музейи бор. Тошкентдаги Содиқ Азимов кўчасида ва 24-мактаб олдида шарафига ҳайкал ўрнатилган, номида мактаб ва кўча бор. Таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан Тошкентдаги Ҳиндистон маданият марказига унинг номи берилган[1].

Лал Баҳадур Шастри
लाल बहादुर शास्त्री
Ҳиндистон бош вазири
Мансаб даври
1964-йил 9-июн – 1966-йил 11-январ
Вориси Гулзарилал Нанда (муваққат)
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1893-йил 2-октябр (1893-10-02) (133 ёш)
Мугҳалсараи, Британия Ҳиндистони (ҳозирги Уттар-Прадеш, Ҳиндистон)
Вафоти 11-январ 1966-йил(1966-01-11)
(72 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон ССР, Совет Иттифоқи
Фуқаролиги Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон
Сиёсий партияси Индиан Натионал Cонгресс
Болалари 6 та, жумладан Сунил Шастри, Анил Шастри
Ота-онаси Шарада Прасад Сривастава (ота), Рамнатҳ Сита Деви (она)
Касби Сиёсатчи
Мукофотлари Андоза:Бҳарат Ратна мукофоти
Имзоси Файл:Лал Баҳадур Шастри Сигнатуре.свг

Манбалар