Shato
Шато — ўртаосиёлик ҳуннулар авлоди бўлган чуюс қабиласи тармоғи. Жунғориянинг шарқида, Боркўл бўйида яшаганлар. Тан давлатига тобе бўлган. 794 йил хитой амалдорларининг зулми натижасида тибетликлар ҳомийлигига ўтишган ва ҳозирги Гансу вилояти ҳудудига кўчишган, лекин 808 йил яна Тан давлати ҳудудига қайтиб Ордосга жойлашганлар. 880—883 йилларда Хитой ҳукуматига Хуан Чао қўзғолонини бостиришда ёрдам берганлар, эвазига Шанси вилоятининг бир қисмини олишган. Тан сулоласи ағдарилгач (907), уни тиклаш учун курашиб, 923 йил Шимолий Хитойни тобе этишган. Бу ерда улар кейинги Тан сулоласига асос солишган, бу сулола 937 йил барҳам топган. Ш.ларнинг бир қисми хитойликларга аралашиб кетган, чўлда яшайдиганлари эса тахминан 1000-йил несторийликни қабул қилиб Хитойдан ажралганлар. Уларнинг аждодлари ўнғут ёки "оқ татар" номи остида машҳур бўлиб, 1204-йил ўз ихтиёрлари билан Темучин (Чингизхон) га қўшилганлар.
Адабиёт
- Гумилев Л. Н., Древние тюрки, М., 1968; Поиски вшншленного сарства, М., 1970.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |