Shavkat Hamroyev
Шавкат Раҳимович Ҳамроев (туғ. 1964-йил 13-август, Бухоро, Ўзбекистон ССР, СССР) — ўзбек давлат арбоби ва ирригатор, 2018-йил 12-февралдан бошлаб Ўзбекистон сув хўжалиги вазири. 2016-йилда Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган ирригатор, 2017-йилда эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор фахрий унвонига сазовор бўлди.
| Шавкат Ҳамроев | |
|---|---|
|
Мансаб даври 2018-йил 12-феврал | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Орипов |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1964-йил 13-август Бухоро, ЎзССР, СССР |
| Маълумоти | Тошкент ирригация ва мелиорация институти |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Шавкат Ҳамроев 1964-йил 13-августда Бухорода туғилган.
Таълим
1986-йилда Тошкент ирригация ва мелиорацияси институтини (ҳозирги „Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти“ Миллий тадқиқот университети), 2001-йилда эса — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини[1] тамомлаган.
Меҳнат фаолияти
Меҳнат фаолиятини 1986-йилда катта гидротехника муҳандиси, кейин Бухоро вилояти Қораулбозор тумани сув хўжалиги бўлими бош муҳандиси сифатида бошлаган. 1994-1997-йилларда Бухоро вилояти сув хўжалиги бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.
1997-йилдан 2001-йилгача Бухоро вилояти Вобкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. 2001-йилда Бухоро вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, шунингдек, сув ресурсларини тартибга солиш хизмати раҳбари этиб тайинланган. 2003-йилда Аму-Бухоро ҳавзасини суғориш тизимларини бошқариш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
2005-йилда Шавкат Ҳамроев Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари — Сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди ва ушбу лавозимда 2017-йилгача ишлади. 2018-йил 12-февралда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан у Ўзбекистон сув хўжалиги вазири этиб тайинланди[2].
2019-йил 6-сентябрда Бали оролида (Индонезия) ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссиянинг Халқаро Ижроия кенгашининг 70-йиғилишида Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев бир овоздан вице-президент этиб сайланди[3].
Хорижий ташрифлар
2018-йилда Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроевнинг Бразилияга ташриф буюриши хабар қилинган[4].
Сув муаммоларига муносабати
Шавкат Ҳамроев Марказий Осиёдаги сув билан боғлиқ муаммолар ҳақида фикрлари билан ўртоқлашган. Унинг муносабатида Ўзбекистон ҳудудига сув кириб келиш миқдори 2050-йилга қадар камида 5 миллиард кубга камайиши кутилаётганлиги маълум қилинган.
Глобал исиш муаммоси Ўзбекистонга ҳам жуда катта салбий та'сир кўрсатяпти. Ба'зилар музликларни тез эриши яхши-ку, кўпроқ сув келяпти, дейишади. Музликлар кўп эригандан кейин у қайта тикланади. Масалан, Орол денгизи қуришидан олдин қор, ёмғирлар кўп ёғарди, я'ни сув сувни тортади. Лекин музликлар эриган сари тикланиш жараёни ҳам камайиб боради.
Ўзбекистон 80—90-йилларда курашсиз, жанжалсиз 64 миллиард куб сув оларди. Аммо глобал исиш натижасида сувларнинг келиш оқими 51-52 миллиард кубга камайди. Бу миқдор келажакда ҳам камайиб боради. Ҳисоб-китобимизга кўра, юртимизга сув келиши 2050-йилгача яна камида 5 миллиард кубга камаяди.
Шунингдек, сув омборлари қурилиши, ер ўзлаштиришлар, бошқа соҳаларнинг ривожланиши сабаб яна сув оқими камайиши кутилмоқда. Менинг тахминларимга кўра, 10 миллиард кубга камайиши мумкин. Вазият яна мураккаблашади, биз бунга тайёргарликни бошлаганмиз.— Шавкат Ҳамроев, [5]
Мукофотлар
- "Дўстлик" ордени (2011)
- Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган ирригатор (2016)
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор (2017)
- Тожикистон Республикасининг И даражали „Шараф“ ордени (2018)[6]
Манбалар
- ↑ „ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ“. wатер.гов.уз. 2021-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-апрел.
- ↑ „Депутаты одобрили кандидатов в члены правительства“ (ру-УЗ). Газета.уз (2020-йил 22-январ). Қаралди: 2021-йил 27-март.
- ↑ Ирригация и дренаж в Республики Узбекистан (история и современноэ состояниэ), к 70-летию Международной комиссии по ирригации и дренажу
- ↑ „Сув хўжалиги вазири Бразилияга боради“ (2018-йил 18-март). Қаралди: 23-август 2022-йил.
- ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-август.
- ↑ „Абдулла Арипов, Абдулазиз Комилов ва бошқалар Тожикистоннинг юксак мукофотлари билан тақдирланишди“ (2018-йил 30-август). Қаралди: 23-август 2022-йил.
- 13-avgustda tugʻilganlar
- 1964-yilda tugʻilganlar
- Buxoroda tugʻilganlar
- Doʻstlik ordeni sohiblari
- Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi aʼzolari
- Kishilar
- Yashayotgan insonlar
- Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muxandislari instituti bitiruvchilari
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar

