Шавкатжон Болтаев (2005-йил 10-январда туғилган, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Ўзбекистон) — ўзбекистонлик ҳаваскор боксчи, 2026-йилги Осиё ўйинлари бронза медали совриндори[1], 2025-йил У22 Осиё чемпиони, 2023-йил ёшлар ўртасидаги Осиё чемпиони, 2024-йилги БРИCС ўйинлари ҳамда 2023-йилги МДҲ ўйинлари ғолиби.[2][3] Мураббийи Алимардон Достанов[4].

Шавкатжон Болтаев
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Тахаллуси/Лақаби Тҳе Ахе
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 2005-йил 10-январ (2005-01-10) (21 ёш)
Каттақўрғон тумани, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон
Фаолият йиллари 2021—ҳозиргача
Спорт
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Қайси спорт Бокс
Спорт мукофотлари
Осиё ўйинлари
Бронза Аичи–Нагоя 2026 70 кг
У22 Осиё чемпионати
Олтин Бангкок 2025 75 кг
Бронза Астана 2024 67 кг
Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати
Олтин Астана 2023 67 кг
Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати
Олтин Дубай 2021 70 кг
БРИCС ўйинлари
Олтин Қозон 2024 67 кг
МДҲ ўйинлари
Олтин Беларус 2023 71 кг

Таржимайи ҳоли

Шавкатжон Болтаев 2005-йил 10-январда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳрида туғилган.[5] Бокс билан 8 ёшлигидан шуғуллана бошлаган. 2018-йилда Ўзбекистон ўқувчи ёшлар чемпионатида бронза медалини қўлга киритган.[5]

Фаолияти

Ўсмирлар ваёшлар ва ўртасидаги фаолияти

2019-йилда Қувайт шаҳрида ўтказилган ўқувчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 64 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.[5][6]

2021-йил август ойида Дубайда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 70 кг вазн тоифасида чемпион бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг ўсмирлар ўртасидаги баҳсларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.[7]

2023-йилда Беларусда ўтказилган МДҲ ўйинларида 71 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.[8]

Ўша йилнинг октябр–ноябр ойларида Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 67 кг вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлди.[3]

2023-йил ноябр ойида катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг 67 кг вазн тоифасида финалга чиқди. Хал қилувчи баҳсда Камрон Турғунбоевга қарши рингга чиқмаган ва кумуш медал билан кифояланган.[9]

У22 ва катталар ўртасидаги жаҳон кубоги

2024-йил май ойида Остона шаҳрида ўтказилган У22 Осиё чемпионатида 67 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.[10]

2024-йил июн ойида Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган БРИCС ўйинларининг 67 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Финалда россиялик Карен Соловёвни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.[11]

2025-йил август ойида Бангкокда ўтказилган У22 Осиё чемпионатида 75 кг вазн тоифасида қатнашди. Чорак финалда қозоғистонлик Аман Консбековни 4:1, ярим финалда Таиланд вакили Тҳананчаи Пҳоэмсапни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Финалда Ҳиндистон вакили Неэраж устидан ғалаба қозониб, Осиё чемпиони бўлди.[12][2]

2025-йил сентябр ойида Ливерпулда ўтказилган Wорлд Бохинг жаҳон чемпионатининг 70 кг вазн тоифасида иштирок этди. Дастлаб швециялик Кевин Сcоттни, кейинги босқичда испаниялик Франк Мартинез Бернадни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Чорак финалда Иордания вакили Зеяд Эашашга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.[13][14]

2026-йилги Осиё ўйинлари

2026-йил сентябр ойида Японияда ўтказилган Аичи–Нагоя 2026 Осиё ўйинларида 70 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.

Дастлаб Жанубий Корея вакили Ким Жоонсуни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.[15]

Чорак финалда Хитой вакили Ли Гуофенг устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.[16]

Ярим финалда қозоғистонлик Торекҳан Сабйркҳанга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди ва Осиё ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди.[17]

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ „Шавкатжон Болтаев - Осиё ўйинлари совриндори“.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Асиан Бохинг У22 Бохинг Чампионшипс Бангкок 2025 — Финал Ранкингс“ (эн). Асиан Бохинг (2025). Қаралди: 2026-йил 8-октябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Узбекистан’с ёутҳ теам wинс Асиан Ёутҳ & Жуниор Бохинг Чампионшипс“ (эн). Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (2023-йил 4-ноябр). Қаралди: 2026-йил 8-октябр.
  4. ↑ „Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон чемпионатига тайёргарликни Англияда ўтказади“. ҳттпс://замин.уз/ (17 август 2025).
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 „АСБC Ҳероэс – Узбекистан’с 15-еар-олд Шавкатжон Болтаев wҳо ремаинед унбеатен ин 2019“ (эн). Спорц.уз (2020-йил 26-сентябр). Қаралди: 2026-йил 8-октябр.
  6. ↑ „Узбек бохерс маке а реcорд бй эарнинг 10 голд медалс ат Асиан Счоолбойс Бохинг Чампионшипс“ (эн). Спорц.уз (2019-йил 10-август). Қаралди: 2026-йил 8-октябр.
  7. ↑ „Ўсмир боксчиларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди“. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (2021-йил 29-август). Қаралди: 2026-йил 8-октябр.
  8. ↑ „Беларус-2023: Боксчиларимиз яна бир бор тенгсиз“. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (2023-йил 13-август). Қаралди: 2026-йил 8-октябр.
  9. ↑ „Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз ғолибларини аниқлади“. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (2023-йил 29-ноябр). Қаралди: 2026-йил 8-октябр.
  10. ↑ „Қозоғистондаги Осиё чемпионатини ёш боксчиларимиз юқори нотада якунлашди“. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (2024-йил 7-май). Қаралди: 2026-йил 8-октябр.
  11. ↑ „БРИCС Гамес: Тентҳ Cомпетитион Дай Ресулц“ (эн). БРИCС Гамес 2024 (2024-йил 22-июн). Қаралди: 2026-йил 8-октябр.
  12. ↑ „Асиан Бохинг У22 Бохинг Чампионшипс Бангкок 2025 — Миддле 75 кг Драw Шеэт“ (эн). Асиан Бохинг (2025). Қаралди: 2026-йил 8-октябр.
  13. ↑ „Узбекистан cонтинуэс то импресс wитҳ фиве wинс фром фиве он дай фиве оф тҳе Wорлд Бохинг Чампионшипс“ (эн). Wорлд Бохинг (2025-йил 8-сентябр). Қаралди: 2026-йил 8-октябр.
  14. ↑ „Медал гуарантеэд ас Ишаиш реачес Wорлд Чампс семис“ (эн). Жордан Олймпиc Cоммиттеэ (2025-йил 10-сентябр). Қаралди: 2026-йил 8-октябр.
  15. ↑ „Wомен Таке Cентре Стаге ас Асиан Гамес Бохинг Cонтинуэс ин Нишио“ (эн). Асиан Бохинг (2026-йил 24-сентябр). Қаралди: 2026-йил 8-октябр.
  16. ↑ „Wу Ю, Ловлина Боргоҳаин, Торекҳан анд Оказаwа адванcе ас қуартерфиналс cонтинуэ“ (эн). Асиан Бохинг (2026-йил 28-сентябр). Қаралди: 2026-йил 8-октябр.
  17. ↑ „Асиан Гамес финалисц cонфирмед ас семи-финалс cонcлуде ин Аичи-Нагоя“ (эн). Wорлд Бохинг (2026-йил 30-сентябр). Қаралди: 2026-йил 8-октябр.