Shavla
Шавла — овқат тури. Шавла тайёрлаш учун гўшт майдароқ бўлакларга бўлиниб, сабзи сомонча шаклида, пиёз паррак -паррак қилиб тўғралади. Қозонга ёғ солиб барча масаллиқ худди паловнинг зирваги каби қовурилиб, 2—3 дона помидор ёки 2 ош қошиқ томат қўшилади. Масаллиқ яхши қовурилгач, сув қуйиб қайнатилади, туз ва зираворлар солиб таъми ростланади. Сўнгра ювиб тозаланган гуруч солиб, кавлаб пиширилади. Агар гуруч солинганда суви камлик қилса, яна қайнаган сув қўшиш мумкин. Суви тортилиб, гуручи бир-бирига қовушгач, таом тайёр ҳисобланади. Тайёр таом оловдан олиниб, қопқоғи ёпилган ҳолда 10—15 мин. „дам едирилади“. шаҳрининг ичак Шавла, -қовурма Шавла, ловия Шавла, ўрикли (туршакли) Шавла ва бошқа хиллари мавжуд. Шавла парҳез таомлар гуруҳига киради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |