Шахбокс шахмат ва бокс қўшилишидан ташкил топган гибрид спорт туридир. Бунда икки иштирокчи орасида бир раунд шахмат, бир раунд бокс ўйналади. Шахбокс расман 2003-йилдан бери ўтказиб келинмоқда.

Тарихи

Шахбокс ғояси Энки Билалнинг Фроид-Éқуатеур романида (1992) пайдо бўлди. Голланд Иэпе Рубингҳ бу ғояни 2001-йилда ҳаётга тадбиқ этди.[1] 2003-йили Жаҳон Шахбокс Ташкилоти (WCБО) тузилди ва Амстердамда биринчи жаҳон чемпионати ўтказилди (Иэпе Рубингҳнинг ўзи ғолиб чиқди).[2] Шахбокс бўйича биринчи Европа чемпионати 2005-йили Берлинда ўтказилди, унда болгариялик Тиҳомир Атанассов Доврамаджиэв биринчи ўринни эгаллади.

2008-йил апрелида Халқаро Шахмат Федерацияси (ФИДЕ) раҳбари Кирсан Илюмжинов ҳам шахбокс матчида қатнашиб кўрди.[3]

Қоидалари

Жанг 11 раунд давом этади. Тоқ раундлар — шахмат, жуфт раундлар — бокс учун. Раундлар орасида 1 дақиқалик танаффус берилади. Шахмат раундлари 4, бокс раундлари 3 дақиқа давом этади. Ғалабага нокаут, техник нокаут ёки мот орқали эришилади. Булардан ҳеч бири юз бермаса, ғолиб очколар бўйича аниқланади.

Манбалар

Ҳаволалар