Shayx Ismoil Maxdum
Шайх Исмоил Махдум (1909-йил[1] Наманган шаҳри —1976-йил 22-январ Тошкент) – имом-хатиб ва муфтий. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари.
| Шайх Исмоил Махдум | |
|---|---|
| Файл:Шайх Исмоил Махдум (1893-1976).пнг | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1909-йил Наманган |
| Вафоти |
22-январ 1976-йил Тошкент |
| Фуқаролиги |
|
| Дини | Ислом |
| Дафн этилган жойи | Мавлоно қабристони |
Биографияси
Шайх Исмоил Махдум 1893-йил Наманган шаҳрида диний оилада таваллуд топган. Исмоил Махдум иккинчи фарзанд бўлган. Акаси Иброҳим Махдум ва укаси Ишоқ Махдумлар илм соҳиблари бўлиш билан бирга мураттаб қори сифатида Ўзбекистоннинг масжидларида имом-хатиблик вазифасида хизмат қилишган. Исмоил Махдум бошланғич таълимни ўз отаси ва диний мактабда олди.
1943-йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасини ташкил қилишда, масжидлар очишда Исмоил Махдум фаол қатнашди. 1943-йилда диний идоранинг биринчи раислари муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон бошчиликларидаги биринчи ҳаж сафарига борган. Наманган шаҳрида эътиборга молик бўлган ушбу масжидда Шайх Исмоил Махдум Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари вазифасига тайинланиш давригача салоҳиятли имомлар қаторида хизмат қилган.
Шайх Исмоил Махдумнинг мусулмонлар ҳаётига оид диний долзарб масалаларни ҳал этиш ва фатволар ишлаб чиқишдаги хизматлари ҳам катта бўлган. Кўп масалаларни китоб кўрмай, ўз ўрнида ҳал қилиб берардилар. „Совет шарқи мусулмонлари“ журналининг таъсис этилишида жонкуярлардан бири бўлиш билан бирга, журнал саҳифаларида у кишининг тафсир, ҳадис ва фиқҳга оид мақолалари мунтазам босилиб турар эди. Шайх Исмоил Махдум 6 марта ҳожиларга бош бўлиб, муборак ҳаж сафарини адо этган[2].
Шайх Исмоил Махдум 1976-йил 22-январда Тошкентда вафот этган[3]. Наманган шаҳридаги Мавлоно қабристонига дафн этилган.
Оиласи
Оилали, 5 ўғил ва 3 қиз фарзанди бор.
Манбалар
- ↑ „Исмоил Махдум Саттиев“. ислом.уз. Қаралди: 10-октабр 2024-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ „Шайх Исмоил Махдум“ (қадрият.уз). 2016-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-июн.
- ↑ „СҲАЙХ ИСМОИЛ МАХДУМ (1893—1976)“ (зиёуз.cом). 2016-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-июн.