Шайх Муҳаммад масжиди (озарбайжонча: Şэйх Мəҳəммəд Мəсcиди) – масжид, ҳозирда тарихий меъморий ёдгорлик ҳисобланади, Озарбайжоннинг Исмойилли туманидаги Басқал давлат тарихий-маданий қўриқхонаси ҳудудида жойлашган. 1531-йилда қуриб битказилган бўлиб, кейинчалик қисман реставрация қилинган.

Масжид
Шайх Муҳаммад масжиди
озарбайжонча: Şэйх Мəҳəммəд Мəсcиди
Собиқ масжид, 2024-йил
Мамлакат  Озарбайжон
Жойлашуви Басқал, Исмайилли тумани
Координаталар 40°45′22″Н 48°23′24″Э / 40.7561°Н 48.3899°Э / 40.7561; 48.3899
Меъморий услуб Ислом архитектураси
Бинокорлик санаси 1531-йил
Миноралар сони 2 (вайрон қилинган)
Миноралар сони 2 (вайрон қилинган)

Тавсифи

Шайх Муҳаммад масжиди 1531-йилда сўфий Дервиш Алийнинг ўғли Пир Муҳаммаднинг буйруғи билан бунёд этилган[1]. Масжид Басқал ҳудудидаги Кəлəкüçə маҳалласида жойлашган[2][3]. Масжид ҳовлисида мадраса фаолият юритган[4].

Совет босқинидан сўнг, 1928-йилда Озарбайжонда динга қарши расмий ҳаракат бошланган[5]. Ўша йилнинг декабр ойида Озарбайжон Коммунистик партияси Марказий қўмитаси кўплаб масжидлар, черковлар ва синагогаларни маърифий мақсадларда клублар ихтиёрига ўтказган[6]. 1917-йилда Озарбайжонда 3000 та масжид мавжуд бўлган бўлса, 1927-йилда бу кўрсаткич 1700 та, 1928-йилда 1369 та, 1933-йилда эса атиги 17 тани ташкил қилган[6][7].

Ушбу даврда Шайх Муҳаммад масжиди ибодат учун ёпилган. Масжид ҳовлисидаги 20 га яқин тош битиклар йўқ қилинган, қўш миноралар эса бузиб ташланган[8]. Масжид биноси клуб сифатида фойдаланилган[9][10]. 1975-йилда электр тармоғидаги қисқа туташув оқибатида юзага келган ёнғин сабабли бино бутунлай вайрон бўлган.

1980-йилларда маҳаллий аҳоли томонидан масжидни қайта тиклаш ишлари олиб борилган[11]. Ушбу ишлар давомида масжид ёнига экилган Пир Чинор ҳақида битик топилган[12]. Битикда Пир Чинор 1568-йилда Шайх Сафайи томонидан экилгани қайд этилган[13]. 1989-йилда масжид жойлашган ҳудудни ўз ичига олган ҳолда Басқал давлат тарихий-маданий қўриқхонаси ташкил этилган[14][15].

Археологик қазишмалар

2019-йилда Озарбайжон Республикаси Давлат туризм агентлигининг мурожаатига биноан, Озарбайжон Миллий фанлар академияси Археология ва этнография институти экспедицияси профессор, доктор Қафар Cəбиев раҳбарлигида Шайх Муҳаммад масжидининг ички қисми ва ҳовлисида археологик тадқиқотлар олиб борган[9]. Собиқ масжид ичидан Ширвоншоҳлар даври ислом архитектураси услубида қурилган, квадрат шаклдаги кичикроқ масжид қолдиқлари аниқланган[16]. Қазишмалар жараёнида бир нечта битиклар ҳам топилган[9].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Əлиева, Ҳəбибə; Хəлилли, Фариз. Басқал эпиқрафикасı. И китаб-албом. (аз). Бакı: Элм вə тəҳсил нəşрийятı, 2019 — 16-бет. Қаралди: 2024-йил 9-сентябр (2024-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган). 
  2. ↑ Бабаев, Тофиқ; Şаҳбазов, Таҳир. Басқал: тарихи-этноқрафик тəдқиқат (аз). Бакı: Азəрбайcан Республикасıнıн Президенти янıнда Элмин İнкиşафı Фонду, 2017 — 140-бет. ИСБН 978-9952-516-04-3. Қаралди: 2024-йил 9-сентябр (2024-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган). 
  3. ↑ Азəрбайcан Республикасı Мəсcидлəринин Энсиклопедиясı (аз). Бакı: Бейнəлхалқ Əлҳуда, 2001 — 146-бет. ИСБН 964-8121-59-1 (2021-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган). 
  4. ↑ Бабаев, Тофиқ; Şаҳбазов, Таҳир. Басқал: тарихи-этноқрафик тəдқиқат (аз). Бакı: Азəрбайcан Республикасıнıн Президенти янıнда Элмин İнкиşафı Фонду, 2017 — 141-бет. ИСБН 978-9952-516-04-3. Қаралди: 2024-йил 9-сентябр (2024-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган). 
  5. ↑ Юнусов. Азəрбайcанда İслам (аз). Бакı: Заман, 2004 — 140-бет. ИСБН 9952-8052-2-5. Қаралди: 2022-йил 14-декабр (2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган). 
  6. ↑ 6,0 6,1 Юнусов. Азəрбайcанда İслам (аз). Бакı: Заман, 2004 — 141-бет. ИСБН 9952-8052-2-5. Қаралди: 2022-йил 14-декабр (2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган). 
  7. ↑ Əлəсгəрова, Нəсрин „Ислам в Азербайджане: история и современность | Ҳеинрич Бöлл Стифтунг | Тбилиси – Соутҳ Cауcасус Регион“ (ру). ге.боэлл.орг (2005-йил 15-январ). 2019-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-сентябр.
  8. ↑ Бабаев, Тофиқ; Şаҳбазов, Таҳир. Басқал: тарихи-этноқрафик тəдқиқат (аз). Бакı: Азəрбайcан Республикасıнıн Президенти янıнда Элмин İнкиşафı Фонду, 2017 — 141-бет. ИСБН 978-9952-516-04-3. Қаралди: 2024-йил 9-сентябр (2024-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган). 
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 Аğаев, Адил „Басқалда археоложи тəдқиқатлар давам эдир“. Азəртаc (2019-йил 3-ноябр). Қаралди: 2024-йил 9-сентябр.
  10. ↑ Cəбиев, Қафар „Басқалıн тарихинə даир ени археоложи тапıнтıлар“. Халқ қəзети (2019-йил 16-ноябр). 2024-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 9-сентябр.
  11. ↑ Бабаев, Тофиқ; Şаҳбазов, Таҳир. Басқал: тарихи-этноқрафик тəдқиқат (аз). Бакı: Азəрбайcан Республикасıнıн Президенти янıнда Элмин İнкиşафı Фонду, 2017 — 142-бет. ИСБН 978-9952-516-04-3. Қаралди: 2024-йил 9-сентябр (2024-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган). 
  12. ↑ Əлиева, Ҳəбибə; Хəлилли, Фариз. Басқал эпиқрафикасı. И китаб-албом. (аз). Бакı: Элм вə тəҳсил нəşрийятı, 2019 — 12-бет. Қаралди: 2024-йил 9-сентябр (2024-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган). 
  13. ↑ „500 илдəн артıқ яşı вə дüняда китабəси олан еганə тарихи çинар аğаcı“. шимал.неwс (2023-йил 17-декабр). 2024-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 9-сентябр.
  14. ↑ „"Басқал" Дöвлəт Тарих-Мəдəниййəт Қоруğуна медиатур тəşкил эдилиб“ (аз). меденийет.аз (2022-йил 14-август). 2022-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 9-сентябр.
  15. ↑ „"Басқал" Дöвлəт Тарих-Мəдəниййəт Қоруğу“ (эн). www.ҳеритаге.орг.аз. 2024-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 9-сентябр.
  16. ↑ Əлиева, Ҳəбибə; Хəлилли, Фариз. Басқал эпиқрафикасı. И китаб-албом. (аз). Бакı: Элм вə тəҳсил нəşрийятı, 2019 — 4-бет. Қаралди: 2024-йил 9-сентябр (2024-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган). 

Ҳаволалар

Викиомборда „Шайх Муҳаммад масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.