Шайхи Чалабий масжиди (туркча: Şэйҳи Çэлеби Cамии) — Усмонийлар даврида бунёд этилган масжид, Туркиянинг Адирна шаҳрида жойлашган. Қози Бедреттин Маҳмуд афандининг ўғли Шайхи Чалабий буюртмасига биноан бунёд этилган.

Масжид
Шайхи Чалабий масжиди

Шайхи Чалабий масжиди меъмор Хўжа Синон томонидан Салимия масжиди қурилишидан сўнг бунёд этилган. Қурилишнинг аниқ санаси номаълум бўлса-да, бироқ Рифат Усмон томонидан ёзилган бир асарда масжид 1574-йилда қурилгани қайд этилган[1]. Отаси Бедреттин Маҳмуд томонидан қурдирилган Қозı Бедреттин масжиди 1540-йилларда бунёд этилганини инобатга олсак, Шайхи Чалабий масжиди ХВИ аср охирларида қурилган бўлиши мумкин[2].

Масжид квадрат тарҳ асосида ғишт ва кесма тошлар навбатма-навбат териб қурилган[3]. Болқон урушлари пайтида масжид минораси тўпдан отилган ўқ натижасида вайрон бўлган. 1877-1878-йиллардаги Россия-Туркия уруши даврида эса масжид ёнидаги мадраса биноси вайрон қилинган[2].

Манбалар

  1. ↑ Риф'ат Осман. Şэйҳи Çэлеби Cамии (тр). Вакıфлар Генел Мüдüрлüğü Яйıнларı, 1999 — 130-бет. ИСБН 975-19-2267-4. Қаралди: 2024-йил 8-декабр. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Şэйҳи Çэлеби Cамии, 28 Май 2024да асл нусхадан архивланди, қаралди: 24 Деcембер 2024
  3. ↑ „Şэйҳ Çэлеби Cамии“. Кüлтüр Порталı. 2017-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 24-декабр.