Sheksna
Qiyofa
| Шексна | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 139 |
| Майдони | 19 000 км² |
| Жойлашуви | |
| Давлат | Россия |
Шексна — Россия Федерацияси Вологда вилоятидаги дарё, Волганинг чап ирмоғи. Белое кўлидан бошланиб, Рибинск сув омборининг Шексна қўлтиғига қуйилади. Узунлиги 139 км, ҳавзасининг майдони 19 минг км². Волга — Болтиқ сув йўли ва Шимолий Двина сув системасига киради. Асосан, қордан тўйинади. Қуйилиш жойидан 28 км да ўртача сув сарфи 172 м³/сек. Октябр — декабрда музлаб, апрелда муздан бўшайди. Шексна қуйилиш жойида Череповец шаҳри жойлашган. Дарёда Череповец гидроузели ва сув омбори бор.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |