Шелли Перси Биш (1792.4.8, Филд-Плейс, Суссекс графлиги — 1822.8.7, Специя қўлтиғи, Италия; Римда дафн қилинган) — инглиз шоири. Оксфорд унтида ўқиган (1810), "Атеизмнинг зарурияти" (1811) рисоласи учун унтдан ҳайдалган. Франсуз маърифатпарварлари таъсирида "Агасфер" (1809) достони, "Маргарет Николсондан қолган парчалар", "Виктор ва Казиранинг асл шеърияти" шеърий тўпламлари, "Застроцси" (1810) ва "СентИрвин" (1811) романларини ёзган. Дублинга бориб, ирланд халқининг мустақиллик учун олиб борган курашида иштирок этган. Сўнгра Англияга қайтиб, "Қиролича Маб" (1813) фалсафий достонини яратган. 1818-йил Италияга кўчиб борган ва орадан 4 йил ўтгач, тўлқин пайтида денгизга чўкиб ўлган.

шаҳрининг адабий меросида эпик достон ва драмалар катта ўринни эгаллайди. Аммо у инглиз адабиёти тараққиётига аввало лирик шоир сифатида катта ҳисса қўшган. шаҳрининг шеърлари ҳистуйғунинг кучли ва самимийлиги, истиора ва сифатлашларнинг ёрқинлиги, мусиқийлиги, ритмнинг янги ва рангбаранглиги, ички қофиялар ва товуш товланишларига бойлиги билан ажралади. Ҳаёт, севги ва озодлик кучларининг енгилмаслиги шаҳрининг "Мағрибдан эсган шамолга қасида", муҳаббатнинг зулм ва ўлим устидан тантанаси эса "Ислом исёни" (1818) ва "Эпипсидихион" (1821) сингари достонларида ўз ифодасини топган.

СҲ. Италияда яшаган пайтида роман жанрига мурожаат этиб, қадимий юнон мифи ва Эсхилнинг "Кишанланган Прометей" драмаси асосида "Озод этилган Прометей" (1819) мажозий "лирик драма"сини, ўрта асрлар италян хроникаси сюжети асосида эса "Ченчи" (1819) трагедиясини яратади. шаҳрининг сўнгги йилларда ёзган йирик асарлари орасида "Розалинда ва Елена" (1818), "Адонаис", "Эллада" (1821) достонлари, шунингдек, "Шоҳ Эдип ёхуд Йўғоноёқ шоҳ" (1820) ҳажвий драмаси эътиборга сазовор. Ш. вафотидан кейин "Учинчи Питер Белл" (1819) ҳажвий достони, мифологик мазмундаги "Атлас исмли сеҳргар" (1820), "Ҳаёт тантанаси" (1822) достонлари ҳамда "Карл 1" (1822) тарихий трагедияси эълон қилинган. Сўнгги 2 асар тугалланмай қолган. шаҳрининг "Шеъриятни ёқлаб" (1822) эстетик рисоласи ҳам бор. Айрим шеърлари ўзбек тилига таржима этилган.

Манбалар

  • Избранное, М., 1962.