Шералихон қабри. Дахмаи шоҳон хазираси, Қўқон.

Шералихон, Шералихон Ҳожибек ўғли (тахминан 1797-1845) - Қўқон хони (1842-45), ўзбекларнинг Минг сулоласига мансуб[1]. 1842-йил Бухоро амири Насрулло Қўқонни босиб олиб Иброҳим Хаёлни ноиб этиб тайинлаб кетади. Унинг зулмидан норози бўлган қўқонликлар қўзғолон кўтарадилар ва хон авлодларидан бўлмиш Шералини Қўқон хони деб эълон қиладилар. Шералихон қўзғолонга раҳбарлик қилади. Со'нг, қўзғолончилар Қўқонга кирадилар ва Бухоро қўшинини тор-мор келтирадилар. Шу пайтда, Иброҳим Хаёл Бухорога қочган. Шералихон Бухоро амири Қўқонга янги юриш уюштириши мумкинлигини билиб, қабила ва ҳарбий бошлиқлар, аминлар, оқсоқоллар ва обрўли, нуфузли арбоблар кенгашини чақириб, унда шошилинч равишда милтиқ, қилич, тўсиқлар тайёрлашга қарор қилган. Кейин, Қўқон атрофида тўсиқ ва қўрғонлар барпо қилишга киришилган, лекин қурилиш ниҳоясига етмай, Бухоро қўшини Қўқонга яқинлашиб шаҳарни қамал қилади. Бухоро қўшинлари теварак-атрофдаги қишлоқларни вайрон қилади, лекин шаҳарни эгаллай олмайди. Қолаверса, Қўқон мудофаасидаги аёллар ҳам фаол иштирок этадилар. Насрулло эса 40 кунлик қамалдан сўнг Бухорога қайтиб кетган.

Шералихон ўғли Абдураҳмонбекни амири лашкар қилиб тайинлаб, уни Тошкентни забт этиш учун юборади. Қўшинлар Сирдарёдан ўтиб, Қурамага келганда, Хўжанд ҳокими Худоёрбой аҳволни аниқлаб, амир Насруллога хоинлик қилади ва о'з шаҳрининг олий ҳокимиятини тан олади. Қўқон хони эса унга Хўжанд вилояти ҳокимлигини тортиқ қилади. Ваниҳоят, Қўқон ва Тошкент қўшинлари ўртасидаги жангдан сўнг, Тошкент ва Дашти Қипчоқ забт этилиб, қайтадан Қўқон хонлиги таркибига киритилган.

Шералихоннинг даврида ҳам хоннинг солиқ сиёсатига қарши халқ қўзғолонлари бўлиб турган, шаҳрининг мустақил равишда ҳокимиятни бошқаришга интилиши эса қипчоқлар раҳнамоси Мусулмонқулнинг қаршилигига учрайди.Кейин эса Мусулмонқул исён кўтариб, Исфара ҳокими бўлган Сотиболдибекни хат билан собиқ Қўқон хони Олимхоннинг ўғли Муродбекнинг олдига юборади ва уни Қўқон хонлигининг тахтини эгаллашга таклиф этади. Ўшда қўзғолон бошланганидан хабар топган Шаҳрихоннинг ҳокими, Мусулмонқулнинг режасини билмаган ҳолда, тезда қўшин тўплаб, Ўш қўзғолонини бостиради. Аммо, Мусулмонқул ўз режасини бажариш учун Ўшга қўшин билан бориб, қўзғолонда иштирок этганларни бешафқат жазолаб ва қонга ботириб, 5-10 минг кишини асирга олади. Қўзғолон раҳбари ҳисобланган Мулла Юсуф ҳам қўлга олиниб, Ўшда дорга осилади.

Бу вақтда эса Муродбек Қўқонга келиб, Шералихоннинг ҳузурига киради. Шералихон эса вазиятни англаган ҳолда, унга тахтни топширади. Мусулмонқулнинг содиқ одамлари эса тунда о'з шаҳрини қатл этишади.

Манбалар

Ад. Бобобеков Ҳ. Н., Қўқон тарихи, Т., 1996; Набиев Р. Н., Из истории Кокандского ханства, Т., 1973.

Ҳайдарбек Бобобеков.




  1. ↑ „Шералихон“. Қаралди: 6-сентябр 2024-йил.