Шерали (1825-1879.20.11) -афғон амири (1863—79). Дўстмуҳаммадхоннинг ўғилларидан бири. Мамлакат иқтисодиёти, маданияти равнақига имкон берувчи тадбирларни амалга оширган. Унинг даврида мунтазам қўшин сони қўпайган, йўллар тартибга солинган, Афғонистонда биринчи газета ("Шамс аннаҳор") нашр этила бошлаган. Мустақил ташқи сиёсат юритишга интилган, Афғонистонга қарши 1878-йил босқинчилик урушини бошлаган инглиз мустамлакачилари режаларига қаршилик қўрсатишга ҳаракат қилган.