Sherobod kanali
Шеробод канали - Сурхондарё вилоятидаги магистрал канал. 1966-йилда қурилган. Умумий уз. 27 км, бош қисмидаги сув сарфи 110 м³/сек. Вилоятнинг Шеробод ва Қизириқ чўлларига сув узатади. Жанубий Сурхон сув омборининг ўнг қирғоғида қурилган бош сув олиш иншоотидан сув олади. Канал трассасининг дастлабки 8 км Сурхондарёнинг ўнг қирғоғи бўилаб ва Тошкўприксой ўзани тагидан 150 м узунликдаги 3 кўзли (3х3,5 м) темирбетон қувурли дюкер орқали ўтади. Қуйироқда каналдан Қумқўрғон каналига 10 м³/сек. миқдоридаги сувни ташлаш учун сув чиқаргич ўрнатилган. 60-йиллар охирида унинг 12 км да Шеробод чўлидаги 80 минг га дан ортиқ ерни сув билан таъминловчи насос стяси барпо этилди. 27 км да канал чап ва ўнг тармоққа бўлинади.
Каналнинг чап тармоғи Шеробод чўлида янги ўзлаштирилган ерларни суғоришга хизмат қилади. Унинг ўзанига бетон тўшама ётқизилган, уз. 29,6 км, сув сарфи 25 м³/сек. Ўнг тармоқ эса Шерободдарё тизимидаги ерларни сув таъминотини яхшилашга хизмат қилади, уз. 76,6 км.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |