Шероз – Эроннинг йирик шаҳарларидан бири ва Эроннинг жануби-ғарбидаги Форс вилоятининг маркази. Аҳолиси 2 млн. га яқин. Шерос Зограс тоғли ҳудудларида жойлашган, иқлими мўтадил. Автомобил йўллари чорраҳаси. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Қишлоқ хўжалиги (атиргул, узум, ситрус мевалар, тамаки, қанд лавлаги етиштириш) раёнининг савдо маркази. Ш. узоқ ўтмишдан унумли ҳудудда жойлашгани сабабли деҳқонлар ва кўчманчи аҳоли учун маҳаллий товар айирбошлаш жойи бўлиб келган. Бу шаҳар Эроннинг жанубий портларига олиб борувчи савдо йўлида жойлашган. Кимё, электротехника, нефтни қайта ишлаш, ёғочсозлик, нефт кимёси, тўқимачилик, озиқ-овқат (шу жумладан, атиргул мойи ишлаб чиқариш) саноати корхоналари мавжуд. Ш. ўзининг гиламлари, заргарлик, мозаика (кошинкорлик) ва кумуш буюмлари, миниатюралари билан дунёга машҳур.

Шероз

شیراز
Шаҳар
Юқоридан соат айланиши бўйича: Шерознинг юқоридан кўриниши; Саъдий мақбараси; Шоҳ Чироқ; Носир ал-Мулк масжиди; Боғи Эрам; Каримхон арки; ва Ҳофиз мақбараси
Sheroz
Байроқ
Шероз
Герб
29°36′36″Н 52°32′33″Э / 29.61000°Н 52.54250°Э / 29.61000; 52.54250{{#cоординатес:}}: cаннот ҳаве море тҳан оне примарй таг пер паге
Мамлакат Эрон
Устон Форс
Шаҳристон Шероз
Ҳукумат
 • Ҳоким Муҳаммад Ҳасан Асадий
Майдон 240 км2 (93 кв ми)
Денгиз сатҳидан 1,500 м
Расмий тил(лар)и Форс тили
Аҳолиси
 (2016)
1,800,000[1]
Зичлиги 6,670 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+3:30 (Эрон стандарт вақти)
Sheroz xaritada
Sheroz
Шероз

Кўплаб тарихий, маданий ва диний диққатга сазовор жойлар туфайли Шероз ҳар доим кўплаб сайёҳларни ўзига жалб қилган. Эроннинг энг буюк ва машҳур шоирларидан бўлган Саъдий ва Ҳофиз қабрлари Шероз шаҳрида жойлашган[2].

Шероз номи тарихий китоблар ва ҳужжатларда „Тирозис“, „Широзис“, „Шероз“ каби турли номлар билан қайд этилган. Сосонийлар даврида Шероз ўрнида қишлоқ бўлган. Саффорийлар ва Зайдийлар (Эроннинг қадимги ҳукуматлари) даврида Эрон пойтахти этиб сайланган. ВИИ асрда араблар тасарруфига ўтгач, шаҳар кенгайган. ХИВ-ХВ асрларда Шероз ўзининг миниатюралар мактаби билан машҳур бўлган. ХВИИИ асрнинг 2-ярмида Эрон пойтахти Шероз форс шоирлари Саъдий ва Ҳофизнинг ватани бўлган. Сомикон олов ибодатхонаси, Хожи Кирмони мақбараси, Каримхон қал`аси, Жаҳоннамо ва Эрам боғи Шерознинг диққатга сазовор жойларидандир. Шероз шаҳридан 50 км шимоли-шарқда Персепол харобалари бор. Меъморий ёдгорликлардан қалъа деворлари ва бошқалар сақланган.

Этимологияси

Шероз номи фонетик жиҳатдан /тираčис/ ёки /ćираčис/ деб талқин қилинади. Қадимги форс тилида /šирāжиš/ тарзида учрайди, мунтазам товушлар ўзгариши орқали замонавий форсча Ширāз номи ҳосил бўлади. Шероз номи милодий ИИ асрга оид сосонийлар харобасида, шаҳарнинг шарқидан топилган лой пломбаларда ҳам учрайди. Фирдавсийнинг Шоҳномасига кўра, Шероз номи дунёнинг учинчи шоҳи Таҳмураснинг ўғлидан келиб чиққан[3].

Иқтисодиёти

Шероз жанубий Эроннинг иқтисодий марказидир. ХИХ асрнинг иккинчи ярмида Шероз иқтисодиётини тубдан ўзгартирган иқтисодий ўзгаришлар юз берди. 1869-йилда Сувайш каналининг очилиши Эрон жанубига Европада ишлаб чиқарилган саноат молларини тўғридан-тўғри ёки Ҳиндистон орқали кенг кўламда олиб кириш имконини берди[4]. Мисли кўрилмаган миқдордаги деҳқонлар кўкнори, тамаки ва пахта каби экинларни экишни бошладилар. Экспортбоп ушбу экинларнинг аксарияти Форс кўрфазига Шероз орқали олиб чиқилган. Форс ўлкасидан бўлган узоқ масофаларга қатновчи эроний савдогарлар Бомбей, Калкутта, Порт-Саид, Истанбул ва ҳатто Ҳонг Конгда савдо уйлари ташкил қилиб, ушбу товарларнинг бозор тармоғини ривожлантирдилар[4].

Шерознинг иқтисодий асосини вилоят маҳсулотлари, жумладан, узум, ситрус мевалар, пахта ва шоли ташкил этади[5]. Саноатнинг семент ишлаб чиқариш, шакар, ўғит, тўқимачилик маҳсулотлари, ёғоч буюмлари, металлсозлик, гиламчилик каби тармоқлари устунлик қилади[5]. Шерозда йирик нефтни қайта ишлаш заводи ҳам бор ва у Эроннинг электрон саноатининг асосий маркази ҳисобланади. Эроннинг электроника йўналишидаги сармоясининг 53% и Шерозга ётқизилган[6]. Қишлоқ хўжалиги ҳар доим Шероз ва унинг атрофида иқтисодиётнинг асосий қисми бўлган. Бу қисман атрофдаги чўлларга нисбатан сувнинг нисбатан кўплиги билан боғлиқ. Шероз гилам ишлаб чиқариш ва гуллар билан ҳам машҳур. Минтақада узумчилик узоқ тарихга эга бўлиб, илгари бу ерда Шероз шароби ишлаб чиқарилган. Шероз ҳам Эроннинг ИТ, алоқа, электроника саноати ва транспорт маркази ҳисобланади[манба керак].

Шероз махсус иқтисодий зонаси (СЕЭЗ) 2000-йилда электроника ва алоқа соҳасида ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган[7].

25 дан ортиқ савдо марказлари ва 10 лаб бозорлари бўлган Шероз Эрон ва Яқин Шарқнинг йирик савдо марказидир[8].

Шаҳарнинг шимолида жойлашган Форс кўрфази мажмуаси дўконлари сони бўйича дунёдаги энг йирик савдо мажмуа ҳисобланади[9].

Вакил бозор, дунёнинг энг қадимги бозорларидан бири, Шерознинг эски шаҳар марказида жойлашган. Ҳовлилари, карвонсаройлари ва ҳаммомлари бўлган бозор дўконларида турли хил зираворлар, форс гиламлари, мисдан ясалган ҳунармандчилик ва антиқа буюмлар сотилади.

Шаҳарга Рефаҳ Чаин Сторес Cо., Иран Ҳйпер Стар, Исфаҳан Cитй Cентер, Шаҳрванд Чаин Сторес Инc., анд Офоқ Коурош каби дўконлар тармоқлари хизмат кўрсатади.

Кечки Шерознинг панорамик кўриниши
Шерознинг тунги панорамик кўриниши

Аҳолиси

Этник гуруҳлар[10]
Форслар
  
84.4%
Туркий халқлар
  
10.6%
Лурлар
  
3.6%
Бошқалар
  
1.5%
Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±% й.ў.с.
1986848,289—    
1991965,117+2.61%
19961,053,025—    
20061,227,331—    
20111,460,665—    
20161,565,572—    
манба:[11]

2006-йилги аҳолини миллий рўйхатга олиш натижаларига кўра, аҳолиси 1 204 882 киши бўлиб, 265 637 уй хўжалигидан иборат[12]. Аҳолини рўйхатга олиш 2011-йилда давом эттирилади ва ўшанда 416 141 хўжаликда яшовчи 1 460 665 киши рўйхатга олинади[13]. Охирги рўйхатга олиш 2016-йилда ўтказилган бўлиб, унда шаҳарда 1 565 572 киши 477 916 хонадонда яшаши қайд этилган[14]. Аҳолининг катта қисмини форслар ташкил қилади[15]. Аксари мусулмон. Шерозда, шунингдек, 20 000 яҳудий яшайди, бироқ уларнинг аксари ХХ асрнинг иккинчи ярмида АҚШ ва Исроилга кўчиб кетишган[16]. Теҳрон ва Исфаҳон билан биргаликда Шероз яҳудийлар сони ва ишлаб турган синагогага эга бўлган Эрон шаҳарларидан биридир. Шерозда баҳоийлар сони ҳам кўп, Теҳрондан кейин иккинчи ўринда туради. Ҳозир Шерозда иккита черков фаолият олиб бормоқда, бири арман, иккинчиси англикан черковидир[17].

Маданияти

Шероз шоирлар, боғлар, шароб, булбуллар ва гуллар шаҳри сифатида машҳур[18][19]. Шероз ҳунармандчилиги учбурчак нақшли мозаика, кумуш буюмлар, гиламдўзликдан иборат. Қишлоқларда ва қабилаларда гилим (Широз килим) деб номланган гиламлар ва Жажим номли кўрпача ясаш билан шуғулланган[манба керак].

Боғ Эрон маданиятининг муҳим қисмидир. Шерозда кўплаб қадимий боғлар, хусусан, Боғи Эрам ва Афифобод боғи мавжуд. Баъзи одамларнинг фикрича, Шероз Испаниянинг Херес ёки Жерез шаҳри билан шеррй шаробининг ватани бўлиш устидан баҳслашади[20]. Шероз шароби шу шаҳарга бориб тақалади, бироқ ҳозирги исломий режимда айрим диний озчиликлардан ташқари спиртли ичимликлар ичиш мумкин эмас[21].

Шероз Ҳофизнинг ватани эканлигидан фахрланади. Шероз Эрон маданиятининг маркази ва кўплаб машҳур шоирларни етиштириб берган. ХИИ-ХИИИ асрларда яшаган шоир Саъдий Шерозда туғилган. У ёшлигида туғилиб ўсган шаҳрини тарк этиб, Низомийяда араб адабиёти ва ислом илмларини ўрганиш учун Бағдодга боради. У ватани Шерозда яна пайдо бўлганида, аллақачон қариган эди. Шероз, Отабак Абубакр Саъд ибн Зангий (1231–1260) даврида нисбатан осойишталик даврини бошдан кечираётган эди. Саъдий нафақат шаҳарда кутиб олинди, балки у ҳукмдор томонидан катта ҳурматга сазовор бўлган ва вилоятнинг буюкларидан саналган. У умрининг қолган қисмини Шерозда ўтказгани тахмин қилинади. Яна бир машҳур шоир ва мутасаввиф Ҳофиз ҳам Шерозда туғилган. Бир қанча олимлар ҳам Шероздан чиққан. ХИИИ асрда яшаган астроном, математик, табиб, физик ва олим Қутбиддин Шерозий Шерозлик эди. У ўзининг „Осмон билимлари тўғрисида“ги „Муваффақият чегараси“ асарида гелиоцентризм имкониятларини ҳам муҳокама қилган[22].



Манбалар

  1. ↑ „Мажор Аггломератионс оф тҳе Wорлд – Популатион Статистиcс анд Мапс“. cитйпопулатион.де (2018-йил 13-сентябр). 2018-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Мавзолей Хафиза“.
  3. ↑ Cондер, Жосиаҳ. Персиа анд Чина. Принтед фор Ж. Дунcан, 1827 — 339-бет. 
  4. ↑ 4,0 4,1 „Религиоус Диссиденcе анд Урбан Леадершип: Баҳа'ис ин Қажар Шираз анд Теҳран“. Персонал.умич.эду (1968-йил 20-апрел). Қаралди: 2011-йил 5-май.
  5. ↑ 5,0 5,1 Торе Кжеилен. „Шираз“. И-cиас.cом (2005-йил 26-сентябр). 2011-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 5-май.
  6. ↑ „Прожеcц – Шираз Спеcиал Элеcтрониc Эcономиc Зоне“. Арш К С Cо.. 2011-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 5-май.
  7. ↑ „Овервиэw“. Шираз Спеcиал Эcономиc Элеcтрониc Зоне (СЕЭЗ). Қаралди: 2013-йил 17-октябр.
  8. ↑ „Шираз Шоппинг Cентерс – ИРАН ТРАВЕЛ, ТРИП ТО ИРАН“. www.ирангазетте.cом. Қаралди: 2022-йил 30-март.
  9. ↑ Иран то опен 830м Фарс Шоппинг Cентре, Cонструcтион Wеэклй Онлине
  10. ↑ فهرست نویسی پیش از انتشار کتابخانه ملی جمهوری اسلامی ایران * شماره شابک ملّی:۲۸۹۰۶۹۰ *عنوان و نام پدیدآورنده:طرح بررسی و سنجش شاخص‌های فرهنگ عمومی کشور (شاخص‌های غیرثبتی)
  11. ↑ „Иран: Провинcес, Мажор Cитиэс & Тоwнс - Популатион Статистиcс, Мапс, Чарц, Wеатҳер анд Wеб Информатион“. www.cитйпопулатион.де.
  12. ↑ „Cенсус оф тҳе Исламиc Републиc оф Иран, 1385 (2006)“ (фа) (Эхcел). АМАР. Тҳе Статистиcал Cентер оф Иран. 2011-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-сентябр.
  13. ↑ „Cенсус оф тҳе Исламиc Републиc оф Иран, 1390 (2011)“ (фа) (Эхcел). Сйраcусе Университй. Тҳе Статистиcал Cентер оф Иран. 2023-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-декабр.
  14. ↑ „Cенсус оф тҳе Исламиc Републиc оф Иран, 1395 (2016)“ (фа) (Эхcел). АМАР. Тҳе Статистиcал Cентер оф Иран. 2022-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-декабр.
  15. ↑ „Иран – Cитй Популатион – Cитиэс, Тоwнс & Провинcес – Статистиcс & Мап“. Cитйпопулатион.де (2010-йил 3-ноябр). Қаралди: 2011-йил 5-май.
  16. ↑ Ҳугглер, Жустин. „Жеwс аccусед оф спйинг аре паwнс ин Иран поwер струггле“. Тҳе Индепендент (2000-йил 4-июн). 2012-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 23-май.
  17. ↑ Таит, Роберт. „Беаринг тҳе cросс“. Тҳе Гуардиан (2005-йил 27-декабр). Қаралди: 2010-йил 23-май.
  18. ↑ „Ираниан Cитиэс: Шираз“. Иранчамбер.cом. Қаралди: 2011-йил 5-май.
  19. ↑ „Шираз“. Асемангашт.cом. 2012-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 5-май.
  20. ↑ Маcлеан, Фитзрой, Эастерн Аппроачес. (1949). Репринт: Тҳе Репринт Соcиэтй Лтд., Лондон, 1951, п. 215
  21. ↑ „Шираз Cитй инфо (cултуре анд лифестйле)“ (эн). абоуцҳираз.cом. 2021-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-ноябр.
  22. ↑ А. Бакер анд Л. Чаптер (2002), „Парт 4: Тҳе Сcиэнcес“. Ин М. М. Шариф, „А Ҳисторй оф Муслим Пҳилосопҳй“, Пҳилосопҳиа Исламиcа.

Ҳаволалар