Шерплар, шерпа — халқ. Шарқий Непалнинг (100 минг киши, 1990-йиллар ўрталари) Жомолунгма (Эверест) тоғи атрофида, шунингдек, Ҳиндистон (Даржилинг водийсида, 15 минг киши)да яшайди. Тибетбирма тил гуруҳига мансуб тилда сўзлашади. Ҳукмрон дин — буддизм (нингмапа сектаси). Ш. ўрта асрларда Бош Ҳимолай тоғларидан жануброққа кўчиб келган тибетликлар авлоди; тили ва маданиятига кўра тибетликларга қардош. Непалда Ш. деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланадилар. Ўтмишда Непал ва Тибет ўртасидаги савдода воситачилик қилишган. Ҳиндистон ва Сиккимда Ш. нинг асосий машғулоти — савдосотиқ ва тоғ чўққисига кўтарилишда юк ташувчи сифатида қатнашиш. Ш. қишлоқда жамоа бўлиб яшайдилар, 18 та экзогам кланлар (ру)га бўлинишган; кичик моногам оила сақланган, лекин полиандрия (бир неча акауканинг битта хотини бор), полигамия ҳам учрайди.

Манбалар