Тишли ғилдирак - бир валдан иккинчи валга ҳаракат узатиш учун мўлжалланган детал; тишли узатманинг асосий детали. Силиндр ёки конуссимон сиртларга тишлар кесилган диекдан иборат. Бир Тишли ғилдирак тишлари иккинчи Тишли ғилдирак тишлари билан илашиб ҳаракат узатади. Тишли ғилдирак термик ёки кимёвийтермик ишлов берилган легирланган пўлат, пластмасса, ёғоч, текстолитдан тайёрланади. Силиндрик, эволвента, сиклоидал ва бошқа шаклларда ясалади. Силиндрик Тишли ғилдирак тишлари ташқи ва ички бўлади. Тишлар тўғри винцимон, шеврон ва қийшиқ қилиб ясалади. Тишли ғилдирак шестерня деб ҳам аталади. Мас., редукторсозликда тишлар сонидан қатъий назар кичик Тишли ғилдираклар шестерня, катталари ғилдирак дейилади. Машина, асбоб, аппарат, ҳисоблагич ва бошқа механизмларда турли шакллардаги Тишли ғилдираклар ишлатилади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Тишли ғилдирак“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.