Sheyelit
Шеелит (К.В. Шееле номи билан аталган) — волфраматлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Са[\¥04], 10% гача Мо03(молибдошеелит ёки зейригит), 7% гача СиО ( ку прошее л ит) ва Мп, 8г, №>, Та, Ғ каби аралашмалари мавжуд. Тетрагонал сингонияда кристалланади, дипирамидал кристаллар ҳосил қилади. Рангсиз, оқ, оч сариқ, яшил, сарғиш, кулранг, қўнғир, қора турлари бор. Ялтираши олмосдек, ёғсимон. Мўрт. Қаттикдиги 3—5, зичлиги 5,5— 6,1 г/см3. Йирик уюмлари скарнларда учрайди. Гранат, пироксен, плагиоклаз, амфибол, кварс, молибденит ва бошқалар билан ассоциацияда бўлади. Аксессор Ш. гранит ва метаморфик жинсларда, баъзан пегматитларда учрайди. Ш. оксидланиш зонасида ҳосил бўлади; нураш жараёнида сочмаларга айланади. Асосан, волфрам, йўлйўлакай молибден рудаси ҳисобланади. шаҳрининг синтетик кристалларидан лазер техникасида фойдаланилади. Россия Федерацияси, КХДР, АҚШда шаҳрининг йирик конлари бор. Ш. Ўзбекистонда кенг тарқалган бўлиб, Чатқол, Қурама тоғларидаги мис, молибден ва висмут конларида кўп учрайди. Айниқса, Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида саноат аҳамиятидаги конлари мавжуд (Ингичка, Лангар, Қўйтош, Қоратепа, Яхтон ва бошқалар конлар).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |