Шифер (нем.) – том ёпишда ишлатиладиган қурилиш материали. Табиий гилли сланецдан юпқа плита шаклида тайёрланади (қаранг Сланецлар). Тўлқинсимон профилли ва ясси Ш.лар бўлади. Ш. мустаҳкам, сув ўтказмайдиган, ўтга ва совуққа бардошли, кўпга чидайдиган материал. Мўртлиги ва оғирлиги унинг асосий камчилиги ҳисобланади. Қурилишда асбесцемент Ш.лар кенг тарқалган.