Эдwард Ларссоннинг шифри Кенсингтон руна тошида топилган шифрга ўхшаш. У, шунингдек, руник алоқаси бўлмаган готик ёзуви ва пигпен шифрини ҳам ўз ичига олади.

Шифр (франсузча: чиффре, айнан — рақам; арабча: صِفْر‎‎, сифр — нол) — махсус мақсадлар учун мўлжалланган шартли белгилар мажмуи. Дипломатик вакиллар (элчилар, атташелар ва бошқалар)нинг ўз ҳукуматлари билан махфий ёзишмаларида, шунингдек, қуролли кучларда буйруқ, фармойиш беришда ва жанговар ҳаракат, разведка натижалари ҳақида хабар қилишда қўлланади. Хабарнинг мағзини чақиш (шифровка) жумла, сўз, бўғин ёки алоҳида ҳарфларни рақам ёки ҳарфларга турли уйғунликда алмаштириш йўли билан амалга оширилади. Шифрларни тушуниш учун келишилган тегишли шартдан (парол) хабардор бўлиш лозим. Шифрланган матннинг мағзини чақишда махсус калитлар тизимидан фойдаланади. Шифрни мураккаблаштириш учун қўш шифр тизими ҳам қўлланади. Шифр махфий ёзишмалар сирини сақлаб қолишга ҳамма вақт ҳам кафолат бера олмайди, чунки давлатларнинг разведка хизматлари шифрни ечиш билан мунтазам шуғулланиб туради[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Шифр“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ш-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар