Shihobuddin Muhammad Nasaviy
Шиҳобуддин Муҳаммад Насавий (арабча: شهاب الدين محمد نسوي — Шиҳобуддин Муҳаммад Насавий — Тўлиқ исми Шиҳобуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Али ибн Муҳаммад Насавий (вафоти 1249-йил.) — Тарихчи.
Шиҳобуддин Муҳаммад Насавий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | тарихчи |
Фаолияти
Насавий 1220-24-йилларда мўғуллар истилосига қарши кураш олиб борган ва 1224-йилдан Жалолиддин Мангубердининг шахсий котиби бўлган, унинг ҳарбий юришларида қатнашган. 1241-йил араб тилида „Сийрату-с-султон Жало-лиддин Мангуберди“ („Султон Жалолиддин Мангубердининг ҳаёти тафсилоти“) номли асар ёзган. Асарда Мовароуннаҳрнинг босиб олиниши билан боғлиқ воқеалар баён этилган. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларининг ижтимоий-сиёсий аҳволи тўғрисида қимматли маълумотлар бор. Асар ХИИИ аср охирларида форс тилига таржима қилиниб, Теҳронда, унинг араб нусхаси Париж, Қоҳирада, русча таржимаси Бокуда ва ўзбек тилида Тошкентда (1999-йил.) нашр этилган.[1]
Асарлари
„Сийрату-с-султон Жалолид-дин Мангуберди“.
Манбалар
- ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 432.
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |