Шикаста (форс. — синиқ) — хаттотлик услуби; араб ёзувидаги хат услубларидан бири. Таълик ва настаълиқ хатларини қўшилиши асосида ХВИИ асрда Мирзо Фасиҳий Ҳиравий яратган. Ш. хатига ўхшаш ёзувлар Алишер Навоий даврида кўчирилган китобларда ҳам учрайди. Айрим хаттотлар таълиқ хатига, айрим хаттотлар эса настаълиқ хатига яқинлаштириб ёзганлар. Бундай ёзувлар Ш. таълиқ ёки Ш. настаълиқ деб аталган. шаҳрининг яратилиши тез ёзиш (қаламни узмай ёзиш) имконини берган.