Шилдирбош, бўян — дуккакдошлар оиласи бўяндошлар’ туркумига мансуб кўп йиллик ўсимлик тури. Ўрта Осиёда дарё бўйлари, тоғ ёнбағирлари, адирлар, водийларда, тўқайларда ўсади. Экинзорларда бегона ўт сифатида учрайди. Илдизи тарқоқ, пояси тик, 45—80 см, барглари тоқ пацимон, 4— 8 см, 5—9 жуфт эллипссимон ёки чўзиқтухумсимон баргчалари бор.

Гули қизғиш ранг. Меваси дуккак. Май ойларида гуллаб, июн—августда уруғлайди. Таркибида 0,12—0,4% алкалоид (асосан, тиббиётда қўлланиладиган сферофизин) лар бор.