Shilka
| Шилка | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 560 |
| Сув сарфи | 550 м³/с |
| Жойлашуви | |
| Давлат | Россия |
| Минтақа | Чита вилояти |
Шилка — РФ Чита вилоятидаги дарё, Забайкаледа. Амур дарёсининг чап ирмоғи. Ингода ва Онон дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Уз. 560 км, ҳавзасининг майдони 206 минг км². Дарё тоғлар орасидаги тор ва чуқур ўзанда оқади. Асосан, ёмғир сувларидан тўйинади. Йиллик ўртача сув сарфи 550 м³/сек. ноябрдан музлаб, апрел охири — майнинг бошларида муздан бўшайди. Сретенск шаҳри дан қуйилиш жойигача кема қатнайди, ёғоч оқизилади. Ҳавзасида рангли металл ва олтин конлари бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Гидрологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |