Шилви, учқат — шилвидошлар оиласига мансуб буталар туркуми. 30 дан ортиқ тури маълум. Ўзбекистонда шаҳрининг хушбўй Шилви, тангабарг Шилви, татар Шилвиси, майдагул Шилви, Королков Шилвиси, нозик Шилви, майдабарг Шилви, олга Шилвиси, алтман Шилвиси ва бошқалар турлари учрайди. Бўйи 1,5 м дан 4,5 м гача, барглари кенг тухумсимон, баъзилариники узун тухумсимон, гуллари икки жинсли, оқ, сарғиш, қизил, пушти, апрел—май ойларида гуллаб, август—сентабрда уруғлайди. Меваси серсув, резавор. Хушбўй Шилви, татар Шилвиси, майдагул Шилви манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. шаҳрининг бошқа кўплаб турлари тоғ даралари, дарё бўйлари, тоғ ёнбағирларида бутазорлар ҳосил қилиб, дарахтзорлар орасида, адирларда ўсади. Совуққа чидамсиз. Дашт зоналарида экинзорларни ҳимоя қилиш, кўкаламзорлар, яшил деворлар ҳосил қилишда фойдаланилади. Ёғочи қаттиқ ва мустаҳкам бўлгани туфайли дурадгорлик ва мебелсозликда ишлатилади.