Шимосува (японча: 下諏訪町, Шимосува-мачи?) Япониянинг Нагано префектурасида жойлашган шаҳарчадир. 2019-йил 1-апрел ҳолатига кўра, шаҳарчада 8864 хонадонда 20055 нафар аҳоли истиқомат қилган[1] ва аҳоли зичлиги ҳар квадрат километрга 300 кишидан тўғри келади. Шаҳарнинг умумий майдони 66,87 квадрат километр (25,82 ми²) га тенг.

Шимосуwа

下諏訪町
Шаҳарча
Skyline of Shimosuwa
Shimosuwa
Байроқ
Shimosuwa
Герб
Мамлакат Япония
{{{минтақа_тури}}} Чубу вилояти
Асос солинган 1889-йил 1-апрел
Майдон 66.87 км2 (25.82 кв ми)
Иқлим тури нам континентал иқлим
Расмий тил(лар)и япон
Аҳолиси
 (Април 2019)
20 055
Зичлиги 300 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+9:00
Телефон коди 0266-27-1111
Шимосува шаҳридан Сува кўли

Географияси

Шимосува Нагано префектурасининг марказида, префектура пойтахти Нагано шаҳридан тахминан 50 километр ва Токиодан 200 километр узоқликда жойлашган. Шаҳар жанубдан Сува кўли билан чегараланган. Шаҳар маркази денгиз сатҳидан 760 метр баландликда барпо этилган ва ҳудудининг 82 % ўрмонлардан иборат.

Атрофдаги муниципалитетлар

Иқлими

Шаҳар иссиқ ва нам ёз ҳамда совуқ қиш билан тавсифланган нам континентал иқлимга эга (Кöппен иқлим таснифи Дфб). Шимосувада ўртача йиллик ҳарорат 7,3 °C ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1540 мм бўлиб, сентябр эса энг серёғин ой ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 20,2 °C, энг паст ҳарорати эса январда, −5,1 °C атрофида бўлади[2].

Демографияси

Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[3], Шимосува аҳолиси сони сўнгги 50 йил ичида оз, аммо тез сур’атлар билан камайиб бормоқда.

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
194017,619—    
195018,798+6.7%
196022,602+20.2%
197026,932+19.2%
198026,574−1.3%
199025,519−4.0%
200023,93−6.2%
201021,504−10.1%
202019,155−10.9%

Тарихи

Ҳозирги Шимосува ҳудуди қадимги Шинано провинсиясининг бир қисми бўлиб, Токугава сёгунати остидаги Сува домени бўлаги сифатида бошқарилган. Эдо даврида Шимосува-шуку Эдони Киото билан боғлайдиган 59 стансияли Накасендо автомагистралидаги 29-бекати ва Кошу Каидодаги пост стансияси сифатида ривожланган.

Шимосува қишлоғи 1889-йил 1-апрелда замонавий муниципалитетлар тизимининг ўрнатилиши билан яратилган ва 1893-йил 30-июнда шаҳарча мақомига кўтарилган.

Таълим тизими

Шимосувада шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган иккита давлат бошланғич мактаби ва иккита давлат ўрта мактаби мавжуд ҳамда Нагано префектураси таълим кенгаши томонидан бошқариладиган битта юқори мактаб фаолият юритади.

Транспорти

Темир йўл

Магистрал йўл

  • Миллий йўналиш 20
  • Миллий йўналиш 142

Халқаро муносабатлар

Маҳаллий диққатга сазовор жойлар

Шимосува — машҳур Сува-таиша ёки Буюк Сува ибодатхонасини ташкил этувчи иккита зиёратгоҳнинг жойлашув масканидир. Ҳарумия ва Акимия зиёратгоҳлари ҳар олти йилда Онбашира фестивалида рамзий равишда янгиланади. Шинто маросимида улкан дарахтлар кесилади, кейин тоғлардан зиёратгоҳларга қадар ходалар териб чиқилади.

Шимосува, шунингдек, бир нечта онсен ёки табиий иссиқ булоқ курортларининг асосий манзилгоҳи ҳамдир.

Ҳошигато обсидиан кони майдони, Жомон даврига оид бўлин, Миллий тарихий манзилгоҳ ҳисобланади. У Шимосувада жойлашган, аммо жамоат жойлари қурилмаган ва у ерга кириш имконияти мавжуд эмас.

Шимосувалик таниқли одамлар

Галерея

Шимосува шаҳарчаси манзаралари

Манбалар

  1. ↑ Шимосуwа Тоwн оффиcиал статистиcс(японча)
  2. ↑ Шимосуwа cлимате дата
  3. ↑ Шимосуwа популатион статистиcс
  4. ↑ „Интернатионал Эхчанге“ (инглизча). Лист оф Аффилиатион Партнерс wитҳин Префеcтурес. Cоунcил оф Лоcал Аутҳоритиэс фор Интернатионал Релатионс (CЛАИР). 2017-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-ноябр 2015-йил.

Ҳаволалар