Shimpanze
Шимпанзе (Пан троглодйтес) — одамсимон маймунлар оиласига мансуб уруғ. Бўйи 150 см гача, вазни 50–60 кг (пакана шимпанзе анча кичик). Олдинги оёқлари орқадагисига нисбатан узун, панжаси тор, биринчи бармоғи калта, бошқалари узун. Орқа оёғи бармоқлари ўртасида қисқа тери парда бор. Жун ранги қора, боши кичикроқ, думалоқ, юз скелети бир оз олдинга бўртиб чиққан. Бош мияси 350—550 см3. Қулоқ супраси катта, тишлари бошқа одамсимон маймунларга нисбатан кучсиз ривожланган.
| Шимпанзе[1] | ||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| П. т. счwеинфуртҳии (Кибале миллий боғи, Уганда) | ||||||||||||||
| Биологик классификация | ||||||||||||||
| ||||||||||||||
Осттурлари
| ||||||||||||||
| ||||||||||||||
Синонимлари
| ||||||||||||||
| ||||||||||||||
2 тури: оддий шимпанзе (3 кенжа тури: швейнфуртов шимпанзе, чеге шимпанзе, оддий шимпанзе), пакана шимпанзе (жунлари узун, лаби қизил) бор. Шарқий экваториал Африка ва Танганикада тарқалган. Ерда ва дарахтда яшайди, кафти орқасига таяниб ҳаракатланади, кўчиб юради, тунаш учун шохшаббалардан мураккаб ин қуради. Ҳаммахўр. Вояга етган эркаклари қушлар ва бошқалар майда ҳайвонлар (туёқлилар боласи, мартишкалар, павианлар)ни ов қилади. 6—10 йилда вояга етади. Ҳомиладорлих даври 225 сутка, боласини 3—4 йил боқади. 50—60 йил умр кўради. Пода (50 ёки кўпроқ индивиддан иборат) бўлиб яшайди. Подага кучли эркаги бошчилик қилади. Шимпанзе жуда қизиқувчан ва эмоционал ҳайвон. Ўзаро товуш сигналлари (30 дан ортиқ), имоишора, мимика, гавда ҳолати орқали алоқа қилади; оддий нарсаларни ишлатишни билади. Лаб. ҳайвонлари сифатида фойдаланилади.
Шимпанзе кўпчилик белгиларига кўра, биокимёвий ва генетик жиҳатдан одамга энг яқин туради. Шимпанзе иккала турининг ҳам хромосомалар тўплами ўхшаш бўлиб, 48 та хромосомадан иборат. Молекуляр гибридизация орқали одам билан шимпанзе ДНКси ўртасидаги фарқ бошқа ҳайвонлар битта уруғи 2 тури ўртасидаги фарқдан катта бўлмаслигини кўрсатди. Тажрибалар шаҳрини анча мураккаб вазифаларни уддалай олиши, нарсаларни қурол сифатида ишлата билиши (ёш новдаларни синдириб олиб, барг ва пўстлоқдан тозалаши, шифтга осилган бананни яшикларни устмауст тахлаб олиши), имоишораларни ўрганиб, ўз сўз бойлигини орттириши, улардан онгли фойдалана билиши аниқланган. Физиологлар ва психологлар шаҳридан одам аждодлари онгининг ривожланишини ўрганишда модел сифатида фойдаланишади. Шимпанзе тутқинликка яхши кўникади ва кўпаяди. Шимпанзе сони табиатда кескин камайиб бормоқда. Пакана шимпанзе Табиатни муҳофаза қилиш халқаро ташкилоти Қизил китобига киритилган.
Манбалар
- ↑ Гровес, C. П.. Маммал Спеcиэс оф тҳе Wорлд: А Тахономиc анд Геограпҳиc Референcе, 3-, Балтиморе: Жоҳнс Ҳопкинс Университй Пресс, 2005 — 183-бет. ИСБН 0-801-88221-4. ОCЛC 62265494.
- ↑ МcБреартй, С.; Жаблонски, Н. Г. (2005). „Фирст фоссил чимпанзеэ“. Натуре. 437-жилд, № 7055. 105–108-бет. Бибcоде:2005Натур.437..105М. дои:10.1038/натуре04008. ИССН 0028-0836. ПМИД 16136135. С2CИД 4423286.
- ↑ Ҳумле, Т.; Маиселс, Ф.; Оатес, Ж. Ф.; Плумптре, А.; Wиллиамсон, Э. А. (2018). "Пан троглодйтес". ИУCН Ред Лист оф Тҳреатенед Спеcиэс 2016: э.Т15933А129038584. дои:10.2305/ИУCН.УК.2016-2.РЛТС.Т15933А17964454.эн. ҳттпс://www.иуcнредлист.орг/спеcиэс/15933/129038584. Қаралди: 8-август 2021-йил.Шимпанзе]]
Ҳаволалар
| Викиомборда „Шимпанзе“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- ДисcоверЧимпанзеэс.орг (ингл.)
- Чимпанзеэ Геноме ресоурcес (ингл.)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |