Shin Ermolay
Эрмолай Шин, корейсча варианти Шин Ёнг Сим (1922-йил 20-январ, Чендалаза, Приморск ўлкаси – 1974-йил 20-ноябр, Тошкент вилояти) – Ўзбекистон ССР Тошкент вилояти, Нижне-Чирчиқ тумани, Димитров номидаги колхозлар аъзоси. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1951).
| Эрмолай Шин | |
|---|---|
| Шин Ёнг Сим | |
| Таваллуди |
20-январ 1922-йил Сучанский тумани, Приморск ўлкаси, Узоқ Шарқ федерал округи |
| Вафоти |
20-ноябр 1974-йил (52 ёшда) Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
1922-йилда (бошқа маълумотларга кўра – 1927-йилда) Олгинский тумани, Чендалаза қишлоғида деҳқон оиласида туғилган[1]. 1937-йилда ота-онаси билан бирга Ўзбекистон ССР Тошкент вилоятидаги махсус посёлкага сургун қилинади. 1946-йилда Нижне-Чирчиқ тумани Будённий номидаги колхозда ўрта мактабнинг ўнинчи синфини тамомлаган. 1947-йилдан Нижне-Чирчиқ вилоятидаги Димитров номидаги колхозда трактор парки ҳисобчиси, шоличилик ва далачилик бўлими мудири, бригадир, участка мудири бўлиб ишлаган[2].
1950-йилда Эрмолай Шин бошчилигидаги дала жамоаси 10,2 гектар майдоннинг ҳар гектаридан ўртача 107,6 сентнердан яшил каноп пояси олди. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1951-йил 22-майдаги фармони билан унга "1950-йилда колхозлар томонидан мажбурий етказиб бериш ва суғориладиган ерларда яшил каноп поясидан юқори ҳосил олгани учун Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони берилган. Шунинҳгдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини контрактация қилиш, МТС иши учун натура шаклида тўлов тизимини жорий қилиш ва 1951-йил баҳорги экин учун барча колхозларни уруғлик билан таъминлашдаги фаолияти учун „Ленин ордени“ ва Ўроқ ва Болға олтин медали олтин медали топширилган[1].
1964-йилда Тошкент қишлоқ хўжалик институтининг сиртқи бўлимини тамомлаган.
Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасида бир неча бор қатнашган. 1961-йилда Оққўрғон вилояти Краснооктябрский қишлоқ кенгашига, 1971-йилда халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашига депутат этиб сайланган.
1974-йил ноябрда вафот этди. У собиқ Димитров номидаги колхоз қабристонига дафн этилган.
Мукофотлари
- Социалистик Меҳнат Қаҳрамони
- икки марта Ленин ордени (1950, 1951)
- „Меҳнат жасорати учун“ медали (1972)
- „Владимир Илич Ленин таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан“ медали (1970)
- икки марта Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси кумуш медали (1962, 1972)
- Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг Фахрий ёрлиғи (1956)
Манблалар
- ↑ 1,0 1,1 „герой социологического труда“. www.wарҳероэс.ру. Қаралди: 5-ноябр 2023-йил.
- ↑ „герой социологического труда“. www.ариранг.ру. Қаралди: 5-ноябр 2023-йил.