Shinni
Qiyofa
Шинни — узум шарбатидан тайёрланадиган ширинлик тури. Аксарият оқ узум навларидан тайёрланади. (Буваки, Баян Ширей, Сояки, Нимранг ва бошқалар). Узумнинғ яхши пишган бошлари совуқ сувда ювилиб, ғужуми эзилади. Сўнгра шарбати сузиб олинали. Ачиб қолмаслиги учун сузиб олинган шарбатга соғ тупроқ (гил) аралаштирилиб, шарбат таркибидаги муаллақ зарралар (чанг, узум эти) чўкмага туширилади. Шарбат қозонга солиниб, суст оловда ранги тиниқлашиб бир қадар қуюлгунча қайнатиш давом эттирилади. Вақтвақти билан ёғоч куракчада кавлаб турилади. Тайёр Ш. тўқ каҳрабо рангда бўлади. Яхши пиширилган Ш. узоқ сақланганда ҳам ачиб қолмайди. Ш., шунингдек, тут, қовун, тарвуз ва бошқалар ҳўл мевалар шарбатини қайнатиш усули билан ҳам тайёрланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |