Shinshiro
Шинширо 新城市 | |
|---|---|
| Шаҳар | |
|
| |
| Мамлакат | Япония |
| Вилоят |
[[Чūбу Тōкаи]] |
| Префектура | Аичи |
| Ҳукумат | |
| • Маёр | Рёжи Ҳозуми (2005-йил октябрдан буён) |
| Майдон | 499.23 км2 (192.75 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | япон |
| Аҳолиси (2019-йил 1-октябр) |
44 581 |
| Зичлиги | 89 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+9:00 |
| Телефон коди | 0536-23-1111 |

Шинширо (японча: 新城市, Шинширо-ши) Япониянинг Аичи префектурасида жойлашган шаҳардир. 2019-йил 1-октябр ҳолатига кўра, шаҳарда 17691 та хонадонда 44581 нафар аҳоли истиқомат қилади[1], аҳоли зичлиги — ҳар квадрат километрга 89,3 нафар киши. Шаҳарнинг умумий майдони 499,23 квадрат километр (192,75 ми²) га тенг.
Географияси
Шинширо Аичи префектурасининг шарқий-марказий қисмида жойлашган. Шаҳар ҳудудининг шимолий ва шарқий қисмининг катта майдони тоғлар ва ўрмонлар билан қопланган ҳамда аксарият майдони Аичи Коген квази-миллий боғи чегараларида ўрнашган.
Иқлими
Шаҳар иссиқ ва нам ёз ҳамда нисбатан юмшоқ қиш билан тавсифланган иқлимга эга (Кöппен иқлим таснифи Cфа). Шинширода ўртача йиллик ҳарорат 15.4 °C (59.7 °Ф) ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 2,085.5 мм (82.11 ин) энг серёғин ой июл ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 26.6 °C (79.9 °Ф) атрофида ва энг паст ҳарорати январда, тахминан 4.4 °C (39.9 °Ф) бўлади.
| Шинширо (2003−2020 ўртача, экстремаллар 2002−ҳозиргача) иқлими | |||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Кўрсаткич | Ян | Фев | Март | Апр | Май | Июн | Июл | Авг | Сен | Окт | Ной | Дек | Йил |
| Мутлақ максимал, °C | 18,3 | 21,5 | 25,2 | 29,6 | 33,1 | 36,0 | 39,6 | 38,4 | 36,4 | 32,7 | 25,7 | 23,1 | 39,6 |
| Ўртача максимал, °C | 10,0 | 11,5 | 14,8 | 19,7 | 24,4 | 27,0 | 30,2 | 32,0 | 28,8 | 23,6 | 18,2 | 12,4 | 21,1 |
| Ўртача ҳарорат, °C | 4,4 | 5,8 | 8,8 | 13,6 | 18,3 | 21,8 | 25,4 | 26,6 | 23,4 | 17,9 | 12,1 | 6,7 | 15,4 |
| Ўртача минимал, °C | −0,9 | 0,4 | 2,8 | 7,6 | 12,7 | 17,7 | 21,7 | 22,5 | 19,3 | 13,4 | 7,1 | 1,6 | 10,5 |
| Мутлақ минимал, °C | −8,2 | −8,5 | −4,1 | −2,8 | 3,0 | 10,2 | 17,0 | 17,3 | 11,3 | 3,7 | −2 | −5,6 | −8,5 |
| Ёғингарчилик меъёри, мм | 51,6 | 100,7 | 167,0 | 192,0 | 220,3 | 229,6 | 299,6 | 186,0 | 255,3 | 221,0 | 96,3 | 66,1 | 2 085,5 |
| Манба: Япония Метеорология Агентлиги[2][3] | |||||||||||||
Демографияси
Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[4], Шинширо аҳолиси сони сўнгги 20 йил ичида тез сур’атларда пасайишни бошлаган.
| Йил | Аҳоли | ±% |
|---|---|---|
| 1960 | 59,891 | — |
| 1970 | 54,042 | −9.8% |
| 1980 | 54,239 | +0.4% |
| 1990 | 54,583 | +0.6% |
| 2000 | 53,603 | −1.8% |
| 2010 | 49,871 | −7.0% |
Қўшни муниципалитетлар
Тарихи

Ўрта йиллар
Ҳозирги Шинширо ҳудуди Сенгоку даврида Мацудаира ва Токугава уруғининг ўтмишдошлари бўлган Окудаира уруғи ҳудудларининг бир қисми бўлган. Уларнинг қал’аси, ҳозирги Шинширонинг шимолий қисмидаги Нагашино қал’асида Ода Нобунага ва Такеда уруғи кучлари ўртасидаги Нагашино жанги бўлиб ўтган. Такеда Шинген Нода қамалида яраланган, Нода қал’аси ҳам Шинширо чегараларида жойлашган эди.
Илк замонавий давр
Эдо даврида ҳудуднинг катта қисми тўғридан-тўғри Токугава сёгунати томонидан Ҳатамото маъмурлари орқали бошқариладиган Тенрё ҳудуди бўлган.
Кейинги замонавий давр
Меидзи даври бошлангандан сўнг, Минамишитара округидаги Шинширо шаҳри 1889-йил 1-октябрда замонавий муниципалитетлар тизимининг ташкил этилиши билан эълон қилинди.
Замонавий тарихи
1955—1956-йилларда қўшни қишлоқларнинг қўшиб олиниши натижасида шаҳар ҳудуди кенгайди. Шинширо шаҳри 1958-йил 1-ноябрда эълон қилинади.
2005-йил 1-октябрда Ҳораи шаҳри ва Цукуде қишлоғи (иккаласи Минамишитара туманидан) Шинширога бирлаштирилди. Шинширо шаҳри энди бутун собиқ Минамишитара округини қамраб олди.
Ҳукумат

Шинширо тўғридан-тўғри сайланадиган мер ҳамда 18 аъзодан иборат бир палатали шаҳар қонун чиқарувчи органи бўлган мер-кенгаш бошқарув шаклига эга. Шаҳар Аичи префектураси ассамблеясига бир аъзони қўшиш имкони мавжуд. Миллий сиёсат нуқтаи назаридан, шаҳар Япония Диэт қуйи палатасининг Аичи тумани таркибига киради.
Иқтисодиёти
Иқтисодиётнинг бирламчи сектори
Қишлоқ хўжалиги
Шинширо минтақавий савдо маркази бўлиб, иқтисодиёти қишлоқ хўжалиги, айниқса товуқ етиштириш ва енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган.
Таълим тизими
Университет
Мазкур ўқув муассасаси ҳозир ёпилган.
Мактаблар
Шинширода шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган 13 та давлат бошланғич мактаби ва олтита давлат ўрта мактаби ҳамда Аичи префектураси таълим кенгаши томонидан бошқариладиган битта давлат юқори синф мактаби фаолият юритади. Шунингдек, битта хусусий лицей ҳам мавжуд.
Транспорти
Темир йўллар
Анъанавий йўллар
- Иида линияси :- Нодажō — Шинширо — Ҳигаши-Шиммачи — Чаусуяма — Микава-Тōгō — Ōми — Тории — Нагашиножō — Ҳон-Нагашино — Микава-Ōно — Юя-Онсен — Микава-Макиҳара Микава-Каваи Какидаира — Икеба -
Йўллар
Тезкор йўллар
Томеи экспресс йўли
Янги Томеи экспресс йўли
Япония миллий маршрути
- Миллий йўналиш 151
- Миллий йўналиш 257
- Миллий йўналиш 301
- Миллий йўналиш 420
Ташқи алоқалар
Қардош шаҳарлар — қардош шаҳарлар
Халқаро
- Неучâтел, Швейсария[5]
- Неw Cастле, Пенсилвания, АҚСҲ (1998-йил 12-ноябрдан бери)
- Неwcастле, Англия
Миллий
- Такетоё(Аичи префектураси, Чūбу вилояти)
- 1984-йилдан буён
Жаҳон Янги Қал’а саммити
Шинширо 1998-йилда „Янги қал’а“ деб номланган дунё шаҳарлари саммитининг бир қисми бўлган.
|
|
Маҳаллий диққатга сазовор жойлар
- Нагашино қал’аси жойлашган жой
- Нода қал’аси
- Ҳорайжи тоғи
- Ҳораисан Тошҳо-гу зиёратгоҳи
- Сакурабучи боғи
- Юя Онсен
- Атера Севен шаршараси
- Нарусава шаршараси
- Ёцуянинг минг гуруч майдонлари (Ёцуя Сенмаида)
- Фука-жи
Галерея
-
Сакурабучи боғи
-
Ҳораижи тоғи
-
Ҳораижи тоғи (Ниёмон)
-
Ҳораисан Тошҳо-гу
-
Ҳораи-жи
-
Собиқ Нагашино қалъаси жойлашган жой
-
Атера Севен шаршараси
-
Нарусава шаршараси
-
Ёцуянинг минг гуруч майдонлари (Ёцуя Сенмаида)
-
Юя Онсен
-
Фука-жи
Шинширонинг таниқли одамлари
- Акиҳиро Ота, сиёсатчи
Манбалар
- ↑ Шинширо Cитй оффиcиал статистиcс (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-10-24 санасида архивланган) (японча)
- ↑ „жа:観測史上1~10位の値(年間を通じての値)“. ЖМА. Қаралди: 13-апрел 2022-йил.
- ↑ „жа:気象庁 / 平年値(年・月ごとの値)“. ЖМА. Қаралди: 13-апрел 2022-йил.
- ↑ Шинширо популатион статистиcс
- ↑ „Интернатионал Эхчанге“. Лист оф Аффилиатион Партнерс wитҳин Префеcтурес. Cоунcил оф Лоcал Аутҳоритиэс фор Интернатионал Релатионс (CЛАИР). 2015-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-ноябр 2015-йил.
Ҳаволалар
- Расмий сайти (японча)
- Шинширо Cитй оффиcиал wебсите (инглизча)