Ширчой — чой ва сутдан нонушта учун тайёрланадиган иссиқ ичимлик. Қозонга 0,5 л сув қуйиб қайнатилади. Сўнгра 2—3 чой қошиқ қуруқ чой солинади, шамаси ёзилгач, 2,5 л сут ва озроқ туз солиб яна 8—10 мин. қайнатилади. шаҳрини қаймоқдан ҳам тайёрлаш мумкин. Қозондаги қайнатилган 1,5— 2 л сувга 2—3 чой қошиқ қуруқ чой солиб қайнатилади, сўнгра қаймоқ (1 кг) аралаштириб, таъбга қараб туз солиниб, яна 3—4 мин. қайнатиш давом эттирилади. Тайёр Ш. пиёлаларда нонушта дастурхонига тортилади.