Ширин Мирхоновна Азизова (10-январ 1940, Ғиждувон — 15-июл 2006-йил, Тошкент, Ўзбекистон) — Ўзбекистон халқ артисти (1988).

Ширин Азизова
Таваллуди 10-январ 1940-йил
Ғиждувон, Бухоро, ЎзССР, ССРИ
Вафоти 15-июл 2006-йил(2006-07-15)
(66 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Фуқаролиги Sovet Ittifoqi→Oʻzbekiston
Касби актриса
Фаолият йиллари 1961—2006
Турмуш ўртоғи Тўғон Режаметов
Болалари

Зухриддин Режаметов,

Фотима Режаметова

Таълим

Ширин Азизова Тошкент давлат театр ва рассомлик институтининг актёрлик факултетигаўқишга киради ва институтни 1961-йилда тамомлайди.

Меҳнат фаолияти

1961-1964-йиллар Алишер Навоий номидаги Наманган вилоят мусиқали драма театри саҳнасида чиқиш қилган. 1968-йилдан Тошкентдаги Аброр Ҳидоятов номидаги драма театрида фаолиятини давом эттиради. 1987-йилда эса Ҳамза театрида иш бошлайди. Азизова ижодига лирик, драматик роллар яқин бўлиб, образлари ҳаётийлиги, саҳна нутқининг мукаммаллиги билан ажралиб туради. Ширин Азизова 1981-йилдан бери филмларда рол ўйнай бошлайди.

Роллари

Театр

Холишон, Сора, Майсара („Холисхон“, „Ишқ қурбонлари“, „Майсаранинг иши“), Роҳила („Биринчи муҳаббат“), Муҳаббат („Ўн саккиз ёшлигим“), Нози („Баҳс“), Ўзбекойим („Ўтган кунлар“), Тамара („Жар“), қайнона („Чимилдиқ“) каби ролларни маҳорат билан ижро этган.

Филмлар

„Тангалик болалар“ (1990-йил), „Темир эркак“ (1991-йил), „Келгинди куёв“ (2005-йил), „Сен мени севасанми“ (2006-йил), „Мерган милиция“, „Қабрдан қайтган умр“ (2010-йил) каби филмларда роллар ижро этган.

Оиласи

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил