Shirin Ramazonova
Ширин Рамазонова (1941.4.2, Урганч) — Ўзбекистон халқ артисти (2005). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1980). "Равшан ва Зулхумор" спектаклидаги Зулхумор унинг саҳнада яратган илк образидир. Лайли ("Лайли ва Мажнун"), Шоҳсанам ("Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам"), Зуҳра ("Тоҳир ва Зуҳра"), Нурхон ("Нурхон"), Холисхон ("Холисхон"), Ойхон ("Майсаранинг иши"), Офелия ("Ҳамлет"), Амалия ("Қароқчилар"), Каромат ("Тошболта ошиқ"), Назокат ("Парвона"), Офат ("Қайнона") ва бошқа Р. саҳнада яратган энг яхши образлардир. Хаттиҳаракатларидаги табиийлик, ички кечинмаларни ифодалаш мароми, нутқнинг аниқ, равон ва таъсирчанлиги Р. ижодига хосдир. "Феруз-1", "Муножот", "Севги", "Юрак", "Айрилма мендан", "Баҳор келди" каби ашулалари билан хонанда сифатида ҳам танилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |