Shirmoy
Ширмой, ширмол (форс.тож. — сутли нон) — нон тури. Дастлаб махсус усулда тайёрланган нўхат ва арпабодиён қайнатмасига маълум миқдорда ун солиб хамирпайгир қорилади. Пайгир 5—6 соатдан сўнг етилади. Уни хамиртуруш сифатида ишлатиб, буғдой унидан сутга қориб хамир тайёрланади. Хамир муштлаб етилтирилгач, 200 г ли зувалалар узиб олинади. Ҳар бир зуваладан четлари 3 см, ўртаси 1 см қалинликда нон ясалади. Ш. нон ўртасига чакич урилади, четлари эса пичоқ ёки махсус чакич билан кунгира қилинади. Тандирда ёпиб пиширилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |