Shiroq
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Широқ (юнон манбаларида Сирак) (мил. ав. ВИ аср) – Турон халқларининг Аҳамонийлар подшоси Доро И (қаранг Доро) босқинига қарши курашган халқ қаҳрамони. Шаҳрининг ҳаёти ҳақида манбаларда жуда оз маълумотлар сақланиб қолган. Мил.ав. В1 аср бошларида Эрон шоҳи Доро И қўшини Турон ҳудудига бостириб кирган. Юнон тарихчиси ва нотиғи Полиен (мил. ИИ аср) нинг 8 китобдан иборат „Ҳарбий ҳийлалар“ („Стратегмалар“) асарида илк марта Широқ жасорати тилга олинган.
Полиеннинг ёзишича, сак қабилалари оқсоқоллари Сакфар, Омарг ва Оамирис форс қўшинини енгиш учун ҳарбий кенгаш (қурултой) ўтказаётганда, уларнинг ҳузурига оддий отбоқар Широқ келиб, ўз режасини баён қилган. Режага кўра, Широқ ўз қабиласи манфаатини ҳимоя қилиб, ҳарбий ҳийла ишлатган ва ёлғиз ўзи Доро И лашкарига қарши турган.
Широқ Оъзи юзИни, бурнини ва қулог'ини кесиб, Доро И қароргоҳига келиб, унга қабиладошлари ноҳақ ситам етказганлиги учун (унинг бурни ва қулоқлари кесилган эди) у Эрон қўшинини саклар (шаклар) қабиласи турган ерга қисқа йўл билан олиб боришини айтади. Душман қўшинини Қизилқум чўли ичкарисига бошлайди. Эрон қўшини „йўлбошловчи“нинг маслаҳати билан фақат 7 кунга етадиган сув, озиқ-овқат ва ем-хашак олган эди. Жазирама иссиқда чўлни кечиб ўтаётган душман қўшини ҳолдан тойиб, озиқ-овқат ҳам тугайди. Ниҳоят, муҳлатнинг 7-кунида душман қўшини алданганини пайқайди. Широқ атрофини қуршаб олган шоҳ Доро И ва унинг саркардаларига қарата қуйидаги сўзларни айтган: „Мен ёлғиз ўзим Доро қўшинини енгдим. Сизларни алдаб, чўлнинг қоқ ўртасига олиб келдим. Хоҳлаган томонингизга кетишингиз мумкин, воҳагача тўрт томонингиз ҳам 7 кунлик йўл!“.
Даҳшатга тушган шоҳ ва унинг саркардалари Широқга ёлвориб, унга сувсиз чўлдан олиб чиқиши учун катта бойлик ваъда қилишади. Широқ ватан озодлиги йўлида жонни фидо қилишини айтгач, Доро И нинг саркардаси Раносбат уни қилич билан чопиб ташлайди. Қўшиннинг асосий қисми сувсизлик ва очликдан Қизилқум чўлида қирилиб кетган. Фақат Доро И ва унинг оз сонли аъёнлари ёмғир ёғиши натижасида ҳалокатдан қутулиб, Бақтра дарёси (Амударё) қирғоғигача етиб келишган.
Широқнинг жасорати ҳақида туркий халқлар ўртасида жангнома ва ривоятлар яратилди. Бу ривоятлар „Широқ“ номи билан машҳур. Бухоро чўпонлари ўртасида бу ривоятлар ҳозир ҳам айтилади. У туркий халқларга қўшни бошқа ҳудудлардаги халқ оғзаки ижодига ҳам кучли таъсир кўрсатган. Бу тарихий воқеани орадан 800 йил ўтгач, Полиен ўз асарида юқоридагича келтириб ўтган. Ёзувчи Миркарим Осим „Широқ“ ҳикояси ва шоир Усмон Қўчқор „Широқ“ достонида Широқ жасоратини улуғлашган. Тошкентда Широқ номли кўча мавжуд. Широқ миллий қаҳрамон сифатида Ўзбекистон тарихига оид турли китобларда ўзига муносиб ўрнини эгаллаган.
Адабиёт
- Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти, 1-қисм, Т., 2000.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |