Широқ дашти, Широқ ясси тоғлиги — Грузиянинг шарқий қисмидаги қир. Алазани ва Иори дарёлари оралиғининг жан.шарқий қисмида (Кура ҳавзаси). Энг баланд жойи 865 м. Тупроқлари қора ва тогжигарранг тупроқ. Дашт ўсимликлари ўсади. Иқлими қуруқ. Ўртача температура январда — 1°, июлда 26—26,5°. Йилига 400—500 мм ёғин тушади. Даштнинг ўзлаштирилган ерларига маккажўхори, буғдой экилади. Қишки яйлов сифатида фойдаланилади. Нефт кони бор.