Shisha pechi
Шиша печи — шиша тайёрлаш учун мўлжалланган бўтқа (масса) ишлаб чиқариладиган (қайнатиладиган) қурилма. Даврий ва узлуксиз ишлайдиган ҳамда электр қаршиликли турларга бўлинади. Даврий ишлайдиган Шиша печи тувакли ва ваннали қилиб ясалади. Бундай печларда махсус шишалар: оптик, рангли, ёруғлик техникаси учун мўлжалланган шишалар, биллур ва, асосан, дастаки усулда ясаладиган бошқа шиша буюмларга мўлжалланган бўтқа тайёрланади. Тувакли печга, одатда, 8, 12 ёки 16 тувак (шамот, каолин ёки кварсдан тайёрланадиган, сиғими 100–1000 кг ли иссиқбардош идиш) жойлаштирилади. Тувакларга хом ашё (силикатлар) ва шихта солиниб, 1500 — 1600°гача қиздирилади. Ваннали печлар иқтисодий ва технологик жиҳатидан анча тежамли ва қулай ҳисобланади. Буларда қийин эрийдиган, рангли ва бошқалар махсус шиша бўтқалари қайнатилади.
Узлуксиз ишлайдиган Шиша печи лари ваннали бўлиб, уларда саноат шишалари (тахта ойналар. шиша идишлар ва машиналарда тайёрланадиган бошқа маҳсулотларга ярайдиган шишалар) қайнатилади. Ванна (ҳовуз)нинг уз. 60 м гача, эни 10 м, чуқ. 1,5 м гача бўлади. Унга 2,5 минг т гача шиша бўтқаси сиғади. Ванналар ўтга чидамли материаллардан ясалади. Электр қаршиликли Шиша печида шиша бўтқаларининг ўзи электр қаршилик элементи вазифасини ўтайди. Бу печда металл ёки графит электродлар ишлатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |