Shishablok
Шишаблок — бинокорликда баъзи деворларни тиклашда қўлланиладиган ичи бўш шиша буюм. Шишаблок ёруғликни яхши ўтказади, иссиқлик ва товуш ўтказмаслик хоссасига эга, қисилишга мустаҳкамлиги 400 Н (40 кгк/см2). Шишаблокнинг қуёшдан ҳимоя қилувчи рангли хиллари мавжуд. Ўлчами 200х200 мм дан 400х400 мм гача, қалинлиги 80– 100 мм бўлади. Шишаблокнинг оддий ойналардан афзаллиги шундаки, улар девор (мас, ваннахоналарда) вазифасини бажариш билан бирга хонанинг ичига ёруғлик туширади, аммо хонанинг ичи ташқаридан кўринмайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |