Shiva
Шива — Ҳиндуий динида Меҳрибон, Мурувватли Зот номи бо'либ, ҳалокат фариштаси вазифасида.
Шива санскрит тилида शिव, śива - о'збек тилида меҳрибон, мурувватли Брахма ва Вишну билан бирга илоҳий учлик,я'ни тримуртини ташкил этувчи Худо сифатларидан бири. Икки хил борлиққа эга: бир томондан, тозаловчи вайронкорлик, иккинчи томонлама, уруш ҳомийси. Бир куни у 10 000 донишманд-ришининг ёнига борса, улар унга қарши йўлбарсни жўнатадилар, Шива уни енгиб, терисидан ёпинчиқ қилиб олади. Ришилар илонни жўнатишса, уни бўйнига маржон қилиб тақиб олади. Ришилар пакана одамчани юборишса, унинг устига чиқиб рақс туша бошлайди ва шундан сўнг ришилар унга иймон келтиришади. Худо ва фаришталар амрита тайёрлаш учун Васуки(Шеша) илонидан фойдаланишаётганда, чарчаган илон дунёни йўқ қилиб юбориши мумкин бўлган заҳар чиқариб юборади. Дунёни сақлаб қолиш учун Шива заҳарни ютади ва бадани кўк тусга киради.
Шиванинг ваҳанаси(миниб юрадиган жонивори) – Нандин номли буқа, қуршови – праматха ( аёл дев ) лар. Исмлари: Блотанатх – оддийлар ҳомийси. Махешвара – яратувчи. Натараджа – рақс ҳомийси. Нилагрива – энг кўк. Махадева – буюк тангри. Шива дунё қарама-қаршиликларини акс эттирувчи тангри бўлиб, шунга мувофиқ икки қиёфага эга: Шива Рудра – меҳрибон, яхши қиёфа ва Шива Бхайрава – жанговар, ёвуз қиёфа.