Шивирчи ёки Суфлёр (франс. соуффер — пуфламоқ, айтиб турмоқ) — театр ходими; песанинг матни (С. нусхаси)га кўра (мусиқали театрда клавир бўйича) репетиция ва спектаклнинг кетишини кузатади, зарурат туғилса, томошабинга сездирмай актёрга рол сўзларини айтиб туради.