Shkala
Шкала (лот. вса1а — зинапоя, нарвон) — 1) ўлчаш асбобларининг ҳисоблаш қурилмасидаги белгилар ёки рақамлар мажмуидан иборат қисм (линейка ёки лимб). Тенг бўлакларга бўлинган, квадратик, логарифмик; тўғри чизиқ ёки доира бўйлаб жойлашган бўлади. Тенг бўлакларга бўлинган тўғри чизиқли Шларга чизма ва ўлчов линейкалари, доира бўйича жойлашганларига соат мили ва бошқалар киради; 2) физик катталиклар (иссиқлик, шамол кучи) ва бошқалар даражасини ўлчайдиган, аниқпайдиган катталиклар тизими; 3) иш ҳақининг тадрижий ўсиб ёки камайиб боришини кўрсатувчи рақамлар мажмуи.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |